UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

20 авг 12:13
Янгиликлар

Токио-2020

МОҚ бош котиби нима сабабдан байроқдор ўзгарганига изоҳ берди

Теглар :  Ойбек Касимов
Ўзбекистон МОҚ бош котиби Ойбек Касимов Токио-2020 Олимпия ўйинларида байроқдор ўзгарганига изоҳ берди.

"Оксана Чусовитинага байроқдор бўлиш таклифини шахсан ўзим берганман. Сабаби Рио Олимпиадасидаги иштирокидан кейин ўша ерда суҳбат қилганимизда “Агар кейинги Олимпиадага борадиган бўлсам мен парадга чиқар эдим, чунки шу вақтгача ҳеч қачон парадга чиқмаганман, мусобақа нима бўлишидан қатъий назар чиқиш ниятим бор”,- деган масалани қўйган эди.  Кейинги суҳбатимиз яқинда бўлди. Эсингизда бўлса чиқаман деган эдингиз режа қанақа десам “Йўқ режам бор ҳали ҳам, бу охирги Олимпиадам бўлса керак, шунинг учун очилиш маросимида чиқиш ниятим бор”,- деди. Ўша пайтда байроқдор бўлиш таклифини бердик. “Агар ишониб топширилса олиб чиқаман”,- деди. Ёнма-ён чиқадиган спортчилар бир-бирига яқинроқ бўлиши мақсадида БобоУсмон Батуров ҳамроҳ сифатида белгиланган эди. Кейинчалик мусобақалар жадвалига кўра, БобоУсмон Батуровни ҳам Оксана Чусовитинани ҳам иштироки очилиш маросимидан эртасига тўғри келадиган бўлди. Буни биз федерация раҳбарияти билан наинки, ўзи билан гаплашганимизда: “Охирги Олимпиадам, лекин мен натижа кўрсатишим керак. Мен шунчаки қатнашиб кетаман деб ўйлагандим. Аммо охирги Олимпиадамни медаль билан якунлаш ниятим бор. Шунинг учун тайёргарликка жуда катта аҳамият бераяпман”,- деди. Бу ўша ерда “Спорт” телеканалидан Марина Якубова, “Ўзбекистон 24” телеканалидан Дилрабо Алимова билан бирга очилиш маросимидан 1 кун олдин суҳбатлашиб ўтирган вақтда бўлаётган масала. У ерда мусобақа тақвимидан келиб чиқиб ўзи билан ва федерация раҳбарияти билан маслаҳатлашдик. Асосий спорт федерациялари ўзларини спортчиларини ҳаттоки чарчаб қолишади, иложи бўлса уларни жалб қилмасак дейишди. Биринчидан ҳаво жуда ҳам иссиқ эди, иккинчидан анча юриб келинади ва у ерда 3, 4 соат давомида тик оёқда туришга тўғри келади. Шу жиҳатларни инобатга олиб иложи бўлса медаль учун курашадиган, мана шу 2, 3 кун орасида чиқадиган спортчиларни стадионга чиқармасак деган таклиф бўлди. Бу масала мураббийлар кенгаши, ўша ердаги штаб билан муҳокама қилинди. Якунда байроқдор бўладиган спортчиларни ўзгартириш бўйича таклиф ўртага ташланди ва муҳокамадан кейин Оксана Чусовитинага ҳам бу нарса эълон қилинди",-деди МОҚ бош котиби.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
20 авг 15:40:23
A
E quyselaci baxona topiwni Oksana carcab qolaman paradga ciqmiman dganda ertasi kuni otkaz qiganilada xafa bub motivatsyani uldriwdi db etmagan bulardi. Bundo azgina bo‘sayam yolg‘on gapirwnyam urganila. Ja olimpiyadaniyam qoyilatb keldila o‘zi davlatni pulini eb icib
   
21 авг 14:01:02
Abboskhon Tukhtasinov
Бахонани каттасини ясабди. Спорт ичида номард эркаклар хам бор афсус.
   
21 авг 13:59:10
Abboskhon Tukhtasinov
Шу котиб узи нима иш билан шугулланади. Факат олимпиада арафасида бирров сузга чикиб юради. Умуман котиблик ишиниям эплаб клолмайди менимча. Бу факат пахтакорлик килишни яхши куради шекилли. Марда булиб бирон бир ишни койиллатса экан. Шу дейман Урним билиниб турсин деб Оксанани урнига бошкасини куйиб иш киляппан деб уйлаган.
   
21 авг 09:54:42
Tomboy Bekorchi
Шу топган бахонангга узинг ишонасанми
   
21 авг 07:46:43
Djboy Umarov
Bu yerda kataroq pul muh rol oynagan
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг