UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0

19 фев 09:30
Янгиликлар

Эшкак эшиш

МОҚ президенти байдарка ва каноэчиларимиз йиғинида бўлди

Янги мавсумга Ўзбекистон Rowing & Canoe федерацияси ҳам қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Ушбу йўналишда терма жамоамиз вакиллари шу пайтгача Токио-2020 Олимпия ўйинларига 2 та, Паралимпия ўйинларига эса 3 та йўлланма қўлга киритишган. Яна бир неча ҳафтадан сўнг эса вакилларимизни Токио-2020 га йўлланма берувчи сўнгги старт кутиб турибди. Мана шундай масъулиятли паллада тайёргарлик айни авжи палласида.

Ўз навбатида давлатимиз спортчиларимизнинг беками кўст шуғулланишлари учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Кеча МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов Тошкент вилояти Туябўғиз сув омборидаги терма жамоамиз базасига ташриф буюриб, спортчиларимиз билан учрашди ва улар учун қурилаётган янги объектларни кўздан кечирди. 

Ташриф давомида МОҚ раҳбарига XXXII ёзги Олимпия ҳамда XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш ва муносиб иштирок этиш тадбирларини мувофиқлаштириш Штаби бошлиғи, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Тошматов ҳамроҳлик қилди.

Айни пайтда спортчиларимиз учун Туябўғиз сув омбори бўйида замонавий шароитларга эга қўшимча янги спорт базаси қурилмоқда, эскиси реконструкция қилинмоқда. Байдарка ва каноэда, шунингдек, слаломда эшкак эшиш бўйича терма жамоамизни март ойида Таиландда ўтадиган Токио Олимпиадасига лицензион Осиё чемпионати кутиб турибди.

Академик эшкак эшувчиларимиз эса апрель ойида Жанубий Кореяда ўтадиган қитъа биринчилигида Токио-2020 йўлланмаси учун стартга чиқишади. Атлетларимиз об-ҳавонинг бугунгидек қийинчиликларига қарамай шуғулланишда давом этишмоқда. Мақсад аниқ – XXXII ёзги Олимпия ўйинларига имкон қадар кўпроқ лицензия қўлга киритиш ва тўрт йилликнинг энг муҳим спорт фестивалида муваффақиятли иштирок этиш.

Бунинг учун эса табиийки спортчи ва мураббийларга барча керакли шароитларни яратиб бериш талаб этилади. МОҚ раҳбари бугунги ташрифи давомида мутассадиларга бу борада керакли кўрсатма ва тавсияларни берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг