UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0

11 июл 14:27
Янгиликлар

Оғир атлетика

МОҚ президенти оғир атлетикачиларимизнинг онлайн машғулотини кузатди

Оғир атлетика бўйича асосий терма жамоамиз айни кунларда машғулотларни давом эттирмоқда.

Полвонларимизнинг имкониятларини чамалаш, техник ва тактик тайёргарлигини кўздан кечириш мақсадида онлайн машғулот ўтказилди. Мазкур жараённи МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ZOOM платформаси орқали кузатиб боришди. 

Суҳбат чоғида оғир атлетика бўйича кейинги ҳафта охирида ўтказилиши режалаштирилаётган халқаро онлайн-мусобақага тайёгарлик ҳақида сўз борди. Рустам Шоабдураҳмонов атлетларнинг машғулот жараёнини кузатар экан, уларнинг жисмоний ҳолатига ижобий баҳо берди. 

Шунингдек, МОҚ раҳбари томонидан ушбу спортнинг оммавийлигини ошириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида оғир атлетикачилар иштирокида онлайн-мусобақалар, турли онлайн учрашувлар ва ёш ҳаваскорлар учун мотивацион руҳдаги мурожаатлар, мастер-класс, қизиқарли материаллар тайёрлаш борасида кўрсатмалар берилди. 

Ўз навбатида, спортчиларга машғулотлардан чалғимаслик, зал ва меҳмонхонадан ташқари бошқа бирор жойга бормаслик, бугунги муҳим даврда эҳтиёткорлик чоралари, карантин қоидаларига риоя қилиш зарурлиги яна бир бор эслатилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг