UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Россия чемпионати тўпурари Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этишдан бош тортди 0 22:45"Сизни қон кутмоқда". Адесанья UFC’даги навбатдаги жанги учун шартнома имзолаганини эълон қилди 0 22:04Конор Макгрегорнинг мураббийи шогирдининг жангларга қайтиш эҳтимолини баҳолади 0 21:30АCА 209: Холмурод Нурматов ва Саидёқуб Қаҳрамонов иштирокидаги турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0 20:56МЮ ҳужумчиси йил охиригача сафдан чиқди 0 20:13UFC 334 чемпионлик жангининг захира иштирокчиси эълон қилинди 0 19:32Guangzhou Open. Кудерметова ва Тимофеева жуфтликда 1/4 финалга чиқди 0 18:57Махачевнинг мураббийи Исламнинг ММАдан кетишидан олдин кимлар билан жанг қилишини кўришни исташини ошкор қилди 0 18:21Англия Лига кубоги 1/4 финал қуръаси натижалари маълум бўлди 0 17:43Фёдор Емельяненко: "Дана Уайт фаолиятимни бўғиб қўймоқчи эди" 0 17:05"Менинг камаримни олиб қўйишди". Чимаев Стрикланд билан жангдаги мағлубиятини яна тан олмади 0 16:38III Ёшлар Олимпиадасида иштирок этадиган Қозоғистон делегацияси таркиби эълон қилинди 0 15:56"Барселона" Испаниядаги йирик темир йўл ҳалокатига муносабат билдирди 0 15:19Guangzhou Open. Тимофеева рейтингда 405-поғонада бораётган 16 яшар қизчага ютқазди 0 14:45Арман Царукян турнирнинг асосий жанги иштирокчиси бўлади + ПОСТЕР 0

11 янв 08:54
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов спорт федерациялари ва ассоциациялар матбуот котиблари билан учрашди

Маълумки, муҳтарам Президентимиз томонидан юртимиз истиқболи ва равнақи йўлида 5 та муҳим ташаббус қабул қилинган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш борасида катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу ташаббуслардан бири юртимизда спортни ривожлантиришга, хусусан, ёшларимизнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари, аҳоли ўртасида оммавий спортни тарғиб қилишга қаратилган. Ахборот асрида юқорида санаб ўтилган вазифалар тарғиботини оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4366 сонли қарори матбуот хизмати вакилларига кенг имкониятлар эшигини очиб берганлигини қайд этиш лозим. Ушбу қарор ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида спорт федерациялари матбуот котиблари билан спорт янгиликларини ёритиш, маълумотларни қайта ишлаш, келгусидаги мақсад ва вазифаларни белгилаш масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди. Унда Миллий олимпия қўмитаси презденти Рустам Шоабдураҳмонов, ОАВ ва жамоатчилик билан алоқалар департаменти директори, МОҚ президенти матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Зафар Имомхўжаев, ЎзЭОАВМА экспертлар кенгаши раиси Шерзод Ғуломов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Эркин Эрназаров, “Спорт” газетаси бош муҳаррири Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, спорт федерациялари матбуот котиблари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.



“Аввало, Сизларни янги Олимпия йили билан табриклайман ва бугунги учрашувимизда иштирок этаётганингиз учун миннатдорчилик билдириб қоламан. Давлатимиз томонидан спортни ривожлантиришга катта эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Хусусан, федерацияларда спорт шифокорлари, диетологлар, фармакологлар, психологлар, матбуот котиблари каби иш ўринларининг пайдо бўлиши ва фаолиятини бошлагани бу фикрнинг далилидир. Ўзбекистонда спорт янги босқичга кўтарилмоқда ва ҳар биримиз бу жараёнда бевосита иштирок этмоқдамиз. Биз бир мақсад йўлида биргаликда ҳаракат қилишимиз кераклигини айтишим лозим. Шундан кейин биз катта режаларни амалга ошира оламиз. Шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардимки, матбуот котиблари ОАВ вакилларидан фаол фойдаланишлари керак. Мен журналистиканинг иши жуда масъулиятли эканини ҳурмат ва эҳтиром ила таъкидлаб ўтишни истардим”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Сўнг Мирзаҳаким Тўхтамирзаев сўзга чиқиб, федерация ва ассоциациялар матбуот котибларининг профессионал вазифалари ҳақида тақдимот ўтказди.

Тадбир очиқ мулоқот тарзида кечиб, иштирокчилар юртимизда спорт журналистикасининг ривожланиши борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди. “Энг муҳими – яхши ишлаб чиқилган режа асосида ишлаш ва ўз фаолиятини шу тарзда йўлга қўйиш”, – деди “Спорт” телеканали директори Зоҳид Каримов.

Шунингдек, ёш журналистлар учун пресс-турлар ва брифинглар ўтказиш, малака ошириш ва тажриба алмашиш мақсадида “Медиа-лагер” ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.


Таъкидлаш жоиз, тадбир давомида ёш матбуот котиблари ва журналистларга иш олиб бориш бўйича керакли маслаҳатлар бериб ўтилди. Шубҳасиз, устозларнинг қимматли ўгити ОАВ вакиллари учун ўзига хос мактаб бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг