UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

31 дек 08:18
Янгиликлар

Бошқалар

МОҚ раҳбари 2020 йил якунлари бўйича йиғилиш ўтказди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов 2020 йил якунлари бўйича йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, унда берилган топшириқлар ижросини ўз муддатида сифатли бажариш мақсадида Олимпия спорт турлари бўйича федерациялар ва ассоциациялар мутасаддилари билан учрашув ўтказилди. ZOOM платформасида ўтган онлайн йиғилишни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов олиб борди. Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, спорт федерация ва ассоциациялари раҳбарияти, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази мутасаддилари иштирок этишди. 

МОҚ раиси йиғилиш аввалида ортда қолаётган йил ва унда амалга оширилган ишлар хусусида қисқача тўхталиб ўтди.

«Ортда қолаётган 2020 йил нафақат Ўзбекистон, балки бутун жаҳон учун синовли йил бўлди десак, муболаға бўлмайди. Аслида бу йил ўзбек спорти учун жуда ҳам омадли бошланганди. Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксда бир йўла икки йўналишда жаҳон чемпионлигини қўлга киритди, ундан сўнг ҳаваскор боксчиларимиз Иорданияда ўтган лицензион мусобақада умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб, Токио 2020 Олимпия ўйинларига 7 та лицензия қўлга киритишди. Бошқа спорт турларида ҳам қатор муваффақиятларга эришиб, ўз режаларимиз бўйича илдам қадам қўйиб келаётган эдик. Афсуски, шундан сўнг коронавирус пандемияси бутун дунёни қамраб олди.

Юртимизда март ойида бошланиб, бир неча ой давом этган эпидемиологик вазият барчамизни янада жипслаштирди. Ҳукуматимиз ва давлатимиз раҳбарининг қўллаб-қувватлаши билан спортимиз ривожланишдан тўхтаб қолмади. Аксинча, карантин даврида терма жамоамиз аъзоларининг уй шароитида шуғулланишлари учун зарур спорт анжомлари етказиб берилди. Спортчиларимизнинг мотивациясини ошириш мақсадида бу вақт мобайнида онлайн машғулотлар, семинарлар ва ҳатто онлайн мусобақалар ҳам ташкил қилдик.

2019-2020 йиллар давомида Ҳукуматимиз томонидан Токио-2020 ўйинларига тайёргарлик кўриш учун спорт федерация ва ассоциацияларининг талабномалари асосида барча харажатлари тўлиқ молиялаштирилиб берилди.

Ўз навбатида 2021 йилда олдимизда турган Токио Олимпиадасигача бўлган давр учун барча молиявий масалаларимизни Ҳукуматимиз ҳал қилиб берди ва бу борада мутлақо муаммо йўқ. Бутун дунё учун шундай оғир ва синовли давр бўлишига қарамасдан спорт соҳасини қўллаб қувватлаш ва молиялаштириш масаласида бизга катта ёрдам берган давлатимиз раҳбари ва Ҳукуматимизга бутун Олимпия ҳаракати иштирокчилари номидан чексиз миннатдорчилик билдирамиз.


Олдимизга қўйилган мақсадларга эришиш учун биздан талаб қилинадигани темир интизом ва ҳамжиҳатлик, меҳнатсеварлик, ўз ишига фидоийлик, профессионализм, масъулият ва жавобгарлик ҳисси, ҳамда ўз спорт турига бўлган садоқатни кўрсата билсак, спортнинг хар бир турида янги тизим – ЎЗБEК МОДЕЛИНИ ярата оламиз.

Шу билан биргаликда олдимизда ечимини кутаётган масалалар, бажарилмаган лойиҳалар, долзарб аҳамият касб этган муаммолар мавжуд. Аммо ортимизда шундай ғамхўр Президентимиз, Буюк Ватанимиз ва заҳматкаш халқимиз бор экан, шак шубҳа йўқки биргаликда бу масалаларни еча оламиз.

Муҳтарам Президентимиз кечаги Мурожаатларида оммавий спорт ва соғлом турмуш турмуш тарзи тарғиботини янада кучайтириш, халқимизнинг саломатлик даражасини ошириш бўйича жуда ҳам истиқболли фикрларни билдириб ўтдилар. Биз бу борада ҳамжиҳатликда ишлаб, қўйган мақсадларимизга етиша оламиз», – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Шунингдек, тадбир давомида Қўмита Бош котиби «Тошкент-2025” IV ёшлар Осиё ўйинлари дирекциясининг директори Ойбек Касимов, раис ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ қошидаги РСТИАМ директори, профессор Абдушукур Садиков ва бошқа мутахассислар ҳам сўз олиб, 2020 йилда амалга оширилган ишлар ва янги йил режалари ҳақида ўртоқлашишди.

Онлайн учрашув давомида Токио Олимпиадасига тайёргарликдан ташқари 2022 йилда Ханчжоуда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари, Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун ҳам ҳозирдан тайёргарлик кўриш, бунинг учун ёшлар ўртасида селекцион мусобақаларга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидлади. Йиғилиш якунида Рустам Шоабдураҳмонов барчани кириб келаётган 2021 йил билан қутлаб, барчага ўзининг самимий тилакларини билдириб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг