UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0

09 фев 12:14
Янгиликлар

Спорт курашлари

МОҚ раҳбари юнон-рум курашчиларимизнинг машғулотини кузатди

Айни пайтда юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси “Динамо” спорт базасида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.

МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ташриф буюриб, спортчиларимиз билан суҳбатлашди. Учрашувда Шуҳрат Мамадалиев бошчилигидаги Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси мутасаддилари, терма жамоамиз мураббийлари ҳам иштирок этишди.

Равшан Рўзиқулов бошчилигидаги жамоамиз олдида бу йил ҳам катта масъулият турибди. Айниқса, Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари, Белградда ўтадиган жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш жамоа олдидаги асосий вазифа. Рустам Шоабдураҳмонов учрашувда бунга алоҳида аҳамият қаратди.

Қайд этиш жоиз, ушбу йиғинда Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори, кўп карра Осиё чемпиони Элмурат Тасмурадов мураббий сифатида ўзининг илк қадамларини ташламоқда. Ёш спортчиларнинг эса тажрибали атлетдан ўрганадиган жиҳатлари кўп. Учрашув давомида МОҚ раҳбари ҳар бир спортчимиз билан алоҳида суҳбатлашиб, уларнинг ижтимоий муаммолари, саломатлиги ҳақида сўради.

Йиғилиш якунида Рустам Шоабдураҳмонов ҳукуматимиз атлетларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани, мусобақаларга тайёргарлик доирасида барча шароитлар яратиб берилишини таъкидлади.

Суратлар муаллифи - Абдулло Файзуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг