UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0

16 июл 07:23
Янгиликлар

Оғир атлетика

МОҚ раҳбарияти Халқаро оғир атлетика федерацияси президентини қабул қилди

Эртага пойтахтимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланади.

Ушбу мусобақанинг фахрий меҳмони сифатида юртимизда бўлиб турган Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти (IWF) Муҳаммад Жалуд ва Осиё оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Юсуф Ал Мана бугун МОҚга ташриф буюришди.

Мартабали меҳмонларни Қўмита раиси ўринбосарлари Азизжон Камилов ҳамда Шерзод Ташматов қарши олдилар. Шунингдек, уларга Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳамроҳлик қилди. Меҳмонлар ўзбек спортининг бой тарихи билан яқиндан танишичгач, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Шерзод Ташматов жаноб Жалудни IWF президенти сифатида Тошкентда қарши олаётганидан мамнун эканини билдирар экан, келажакда Осиё ва Халқаро оғир атлетика федерациялари билан йўлга қўйилган дўстона алоқаларни шундай руҳда давом эттиришдан мамнун бўлишини таъкидлади. 

Ўз навбатида, Муҳаммад Жалуд ўзбек спорти, хусусан, оғир атлетикаси жаҳонда ўз ўрнига эга бўлиб бораётгани, мамлакатимизнинг сўнгги йилларда йирик спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этиши Тошкентнинг ушбу спорт пойтахтига айланганига алоҳида тўхталди.

Суҳбат давомида Шаҳрулло Маҳмудов Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг янги режалари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликнинг кейинги босқичлари хусусида тўхталди. Шунингдек, у олдинда турган мусобақалар Париж-2024 Олимпиадасига номзод ёшларимизни синовдан ўтказиб олиш учун қулай имконият бўлишини қўшимча қилди.

Учрашув давомида Азизжон Камилов ҳам Муҳаммад Жалудни IWF президентлигига сайлангани билан табриклаб, Қўмита меҳмонларини октябрь ойида мамлакатимизда ўтадиган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига таклиф қилди.

Шунингдек, Муҳаммад Юсуф Ал Мана ҳам суҳбатда ўртага ташланган таклифларни қўллаб-қувватлаб, келгусида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича фикрларини билдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг