UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

16 янв 09:40
Янгиликлар

Спорт курашлари

МОҚ раиси Гран-при олдидан курашчиларимизга омад тилади

Теглар :  Гран ПриМОҚ
Эртага юнон-рум кураши усталарини Хорватиянинг Загреб шаҳрида старт оладиган Гран-при турнири кутиб турибди.

Ушбу мусобақа классик курашчиларимиз учун узоқ танаффусдан кейинги илк турнир бўлиб, лицензион мусобақага асосий тайёргарлик босқичи бўлиб хизмат қилади.

МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ZOOM платформаси орқали Загребда бўлиб турган спортчи ва мураббийларимиз билан онлайн мулоқот қилди. Онлайн учрашувда шунингдек, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси ва МОҚ мутасадди вакиллари иштирок этишди.

“Сизларни жуда муҳим старт кутиб турибди. Илоҳим, мусобақа жамоамиз учун омадли ва муваффақиятли бўлсин. Кураш мухлислари Сизларнинг ғалабаларингизни анчадан бери соғиниб қолишган. Мусобақада барчангизга омад ва зафарлар ёр бўлсин”, – деди МОҚ раиси.

Онлайн мулоқотда терма жамоа мураббийи Равшан Рўзиқулов курашчиларимизнинг кайфияти ва саломатликлари, олдиндаги режалар ҳақида гапириб ўтди. Ўз навбатида, Рустам Шоабдураҳмонов жамоамизнинг Олимпия ўйинларига муносиб тайёрланишлари учун ҳукуматимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилиши ҳақида таъкидлади.

Маълумот учун, Загреб Гран-приси 16-17 январь кунлари бўлиб ўтади. Мусобақадан сўнг жамоамиз ушбу шаҳарда 14 кунлик ўқув-машғулот йиғинида бўлишади. Ҳозирда “классик” курашчиларимиз ҳисобида Токио Олимпиадаси учун 3 та йўлланма мавжуд.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг