UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0

23 май 09:07
Янгиликлар

Бошқалар

МОҚ раиси ўқ отиш спорти базасига ташриф буюрди

Ўқ отиш спорти Олимпия ўйинларида энг кўп медаллар ўйналадиган спорт турлари қаторига киради.

Бироқ делегациямиз Токио-2020 Олимпия ўйинларига мазкур спорт туридан лицензия ололмади. Шубҳасиз, бундай ҳолат Париж-2024 циклида қайтарилишини ҳеч ким истамайди. Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясига ташриф буюриб, мутасаддилар билан келгуси режаларни муҳокама қилиб олди.

Суҳбат давомида МОҚ раҳбари терма жамоа мураббийлари билан Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тузилган режалар бўйича батафсил фикр алмашди. Спортчиларнинг бугунги рейтингидан келиб чиққан ҳолда келгуси циклга уларни етакчилар қаторига олиб кириш, нафақат пневматик, балки бошқа йўналишларга ҳам аҳамият қаратиш зарурлиги таъкидланди. Рустам Шоабдураҳмонов ташриф давомида Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланма олган Сервер Ибрагимов билан алоҳида суҳбатлашиб, унга яратиб берилаётган шароитлар билан танишди.

Якунда терма жамоага рақобатбардош кучли захира таркибини шакллантириш, спортчиларни замонавий инвентарлар билан таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, Осиё ва Олимпия ўйинларига қўйилган мақсад сари “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳам алоҳида таъкидланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг