UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0

02 авг 09:29
Янгиликлар

Енгил атлетика

МОҚда енгил атлетика ва замонавий бешкураш федерацияларининг ҳисоботи тингланди

Кеча Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон енгил атлетика ва замонавий бешкураш федерацияларининг тайёрлаб келган иши кўриб чиқилди.

Тадбирни Ўзбекистон МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов олиб борди. Унда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси масъул ходими Шавкат Султонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, МОҚ президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов, федерация ва ассоциациялар раҳбарияти ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. 

Дастлаб енгил атлетика федерациясининг иши кўриб чиқилди. Ҳисоботни федерация Бош котиби Камолиддин Рўзимуҳаммедов ўқиб эшиттирди. К.Рўзимуҳаммедов тақдимоти давомида атлетларимизнинг Токио Олимпиадасига олиб бораётган тайёргарлиги, лицензияга даъвогар, саралаб олинган спортчиларимиз ва уларнинг кўрсаткичларини таҳлил қилиб берди. 

Шундан сўнг замонавий бешкураш федерацияси Бош котиби Ксения Гулямова ҳам федерация фаолияти билан яқиндан таништирди. Ҳисоботлар кўриб чиқилгач соҳада эришилаётган ютуқлар, камчиликлар хусусида атрофлича мулоҳазалар билдирилди. Ўз навбатида ҳали бу спорт турлари бўйича Токио Олимпиадасига лицензия қўлга киритилмагани борасида ҳам танқидий саволлар ҳам қолиб кетмади.

Йиғилиш сўнгида Рустам Шоабдураҳмонов терма жамоаларнинг моддий-техник базаларини яхшилаш, халқаро ўқув-машғулот йиғинларини самарали йўлга қўйиш ва ҳар бир спортчининг ижтимоий, руҳий ҳолатини чуқур ўрганиб чиқиш бўйича кўрсатма берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг