UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0 12:33Янгиланган UFC рейтингида Богдан Гусков кўтарилди 0 11:48Ямалнинг отаси аэропортда официант қизнинг юзига тупуриб, эркак кишига стул отди 1 11:03Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади 0 10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0 07:57Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 07:06Янгиланган UFC рейтингида Кавана кўтарилди. Темировчи? 0 20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0

26 ноя 15:14
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

МОҚнинг қолган раис ўринбосарлари тақдири нима бўлади?

Нафақат кечаги куннинг, балки Париж-2024 Олимпиадасидан кейинги даврнинг муҳим спорт воқелиги бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайлангани бўлди.

2019-2022 йилларда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти сифатида фаолият юритган Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Рустам Шоабдураҳмоновдан кейин бу лавозим бўш қолаётганди. 2022 йилдан то шу кунгача МОҚни лавозим жиҳатидан юқорироқда турувчи Бош котиб Ойбек Касимов бошқариб турди. "Катта арава"ни тортишда унга раиснинг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, раис ўринбосарлари Шерзод Ташматов, Азиз Камилов ва Сакен Полатов кўмаклашишди. 

Ниҳоят, энди МОҚнинг ҳам ўз президенти бор ва буёғига ўзбек спорти янада ривожланиб, янги босқичга кўтарилишидан умидвормиз. Зеро, давлатимиз раҳбарининг шахсан ўзи олимпиячиларимиз билан учрашувда Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасида Ўзбекистон спорт делегацияси олдига Топ-10`таликка кириш вазифасини қўйган эди. Кечаги ўзгаришлар билан бу мақсаднинг амалга ошиши янада тезлашишига ишонамиз.     

Кеча МОҚда Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган йиғилишда Осиё олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров Миллий олимпия қўмитасининг биринчи вице-президенти этиб сайланди. Шерзод Ташматов иккинчи вице-президент лавозимида фаолиятини давом эттиради. Шу кунгача раис ўринбосарлари сифатида ишлаб келган Равшан Эрматов (раиснинг биринчи ўринбосари), Азиз Камилов ва Сакен Полатовнинг МОҚ тизимидаги кейинги тақдири ҳозирча маълум эмас. МОҚ матбуот хизмати бу ҳақда яқин кунлар, балки соатларда маълумот берса керак. Факт шуки, дзюдо, бокс ва таэквондо спорт турлари Ўзбекистон делегациясига Париж-2024 Олимпиадасида олтин, кумуш ва бронза медалларини тақдим этди.  

Маълумот учун, Равшан Эрматов МОҚдаги ишидан ташқари параллел равишда Ўзбекистон футбол ассоциациясида биринчи вице-президент, Азиз Камилов Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси, Сакен Полатов Ўзбекистон ҳаваскор бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари (раис Очилбой Раматов) лавозимларида фаолият юритяпти. Шунингдек, улар Ижроқўм аъзолари ҳам ҳисобланишади. Узунқулоқ гапларга қараганда, Равшан Эрматов ЎФА президенти бўлиши мумкин. Катта эҳтимол билан энди МОҚдаги раис маслаҳатчиси ҳам ўзгарса керак. МОҚ расмий сайтида бу лавозимда Каримов Алишер Йўлбарсович кўрсатилган. Тез орада МОҚ сайтидаги бу маълумот ҳам тўлдирилади. 

Шу ўринда, мустақиллик йилларида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида раҳбарлик қилган мутасаддиларни ҳам эсласак. Обид Назиров (1992-1994) мустақил Ўзбекистон МОҚининг биринчи президенти сифатида тарихга кирган. Кейин қиличбозлик бўйича олимпия ўйинлари совриндор Собиржон Рўзиев (1994-2003), шунингдек, Азиз Носиров (2003-2004), Рустам Қурбонов (2004-2009), Малик Бобоев (2009-2013), Мираброр Усмонов (2013-2017), Алишер Султонов (2017-2018), Умид Аҳмаджонов (2018-2019) ва Рустам Шоабдураҳмонов (2019-2022) МОҚ президенти сифатида ишлашган. Шавкат Мирзиёев ҳисоб бўйича ўнинчи МОҚ президентига айланди.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг