UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0

15 янв 09:12
Янгиликлар

Гимнастика

Москвада шуғулланаётган гимнастикачи қизларимиз билан онлайн учрашув

Ўзбекистон гимнастика федерацияси ҳозирда Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун делегациямиз ҳисобига 2 та йўлланма тақдим қилган.

Токиода афсонавий Оксана Чусовитина ҳамда Абдурасул Абдураҳимов спорт гимнастикаси бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Федерация мутасаддилари ва спортчиларимиз бу билан тўхтаб қолиш ниятида эмаслар, албатта. Спортчиларимиздан олдинда бир қатор йўналишлар бўйича йўлланмалар кутилмоқда. Айниқса, бадиий гимнастикачиларимиздан.

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи вакиллари октябрь ойидан бери Россиянинг Москва шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда. Ушбу йиғин давомида қизларимиз гуруҳ ва яккалик йўналишлари бўйича тайёргарлик кўришяпти. Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов спортчиларимиз билан ZOOM платформаси орқали онлайн кўришди. Суҳбатда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси вазифасини бажарувчи Руслан Мустаев, шунингдек, МОҚ ва федерация мутасаддилари, спортчи ва мураббийлар иштирок этишди. Онлайн мулоқот давомида мураббий Екатерина Пирожкова гимнастикачиларимизнинг у ердаги кун тартиби, машғулотлар графиги билан яқиндан таништирди. МОҚ раиси учрашувда федерация мутасаддилари ва спортчиларимизга мавсум олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва федерациялар фақат Сиз спортчилар учун хизмат қилади. Ҳукуматимиз томонидан мусобақаларга тайёрланишимиз учун барча шароитлар яратиб берилмоқда. Биз бир жамоамиз. Қолаверса, Алишер Усмонов ва Ирина Винер-Усмонованинг гимнастикачиларимизни қўллаб-қувватлаётганига алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман. Айниқса, Ирина Александровнанинг ёрдамлари орқали бадиий гимнастикамиз ўсишда давом этмоқда. Бундай ватандошларимизнинг ёрдами билан янги марраларни забт этамиз. Токиога тайёргарлик масалалари молиявий жиҳатдан давлатимиз томонидан таъминланганини алоҳида айтиб ўтмоқчиман. Сўнгги бир неча ой давомида онлайн мусобақаларда муносиб иштирок этдингиз. Энди буни амалда ҳам кўрсатиш керак. Ўз фамилиянгиз, давлатингиз ва оилангизни машҳур қилинг”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Тақвимга кўра, бадиий гимнстикачиларимизни янги мавсумда 4 та Жаҳон кубоги босқичи ва лицензион Осиё чемпионати кутиб турибди. Ҳар икки мусобақа яккалик йўналиши учун йўлланмалар тақдим қилса, гуруҳ машқлари учун фақат Осиё чемпионати орқали йўлланма олиш мумкин. Рустам Шоабдураҳмонов учрашув якунида барча спорчтиларимизга омад ва зафарлар тилаб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг