UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0

06 сен 09:26
Янгиликлар

Спорт курашлари

Москвадаги RAF турнирининг барча натижалари: Чимаев ва Садуллаевда ғалаба. Шара Буллетда-чи?

UFC`нинг ўрта вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Хамзат Чимаев "Real American Freestyle" (RAF) профессионал кураш лигасида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтган RAF турнирида у америкалик Тайрон Вудлини муддатидан аввал мағлубиятга учратди. Биринчи давра бошланиши биланоқ "Борз" рақибини икки марта гиламдан ташқарига чиқариб юбориб, икки очко жамғарди. Учрашувнинг иккинчи дақиқасида эса у америкалик курашчини гиламга кучли зарб билан улоқтириб, уни партерда ушлаб турди ва "туше" (куракни ерга теккизиш) усули эвазига муддатидан аввал ғалабани расмийлаштирди.

Турнирнинг иккинчи асосий воқеасида россиялик афсонавий курашчи Абдулрашид Садуллаев ташкилотдаги илк ғалабасини қўлга киритди. У америкалик Зак Браунагелни 8:6 ҳисобида мағлуб этди. Бу билан россиялик курашчи икки ой аввал тиззасидан олган жароҳати сабабли ярим оғир вазн тоифасидаги RAF чемпиони Кайл Снайдерга "туше" эвазига бой берган мағлубиятини ювди.

Кайл Снайдер Москва турнирида Аҳмед Тожиддиновни очколар ҳисобига кўра мағлуб этди - 11-5. Ушбу беллашув ярим оғир вазн тоифасида чемпионлик камари учун кечди. Оқшом доирасида россиялик UFC жангчиси Шарабутдин "Шара Буллет" Магомедов Нейман Грейсини очколар ҳисобига кўра мағлуб этди - 11-3. 


Турнирнинг барча натижалари:

Хамзат Чимаев Тайрон Вудлини "туше" эвазига мағлуб этди – 1-давра, 1-дақиқа 34-сония

Абдулрашид Садуллаев Зак Браунагелни очколар ҳисобига кўра мағлуб этди (8-6)

Заҳид Валенсия Иброҳим Қадиевни очколар ҳисобига кўра мағлуб этди (9-5)

Шарабутдин Магомедов Нейман Грейсини очколар ҳисобига кўра мағлуб этди (11-3)

Кайл Снайдер Аҳмед Тожиддиновни очколар ҳисобига кўра мағлуб этди (11-5) – ярим оғир вазн тоифасида чемпионлик беллашуви

Кайл Дейк Магомедхабиб Кадимагомедовни очколар ҳисобига кўра мағлуб этди (7-6) – крузервейт вазн тоифасида чемпионлик баҳси

Жордан Барроуз Магомед Қурбоналиевни техник устунлик эвазига мағлуб этди (10-0)

Кеннеди Блейдс Вусала Парфиановични техник устунлик эвазига мағлуб этди (10-0) – ўрта вазн тоифасида чемпионлик баҳси

Бо Никал Ширвани Мурадовни очколар ҳисобига кўра мағлуб этди (11-8)

Жейсон Нолф Исмоил Ханиевни охирги самарали ҳаракат мезони бўйича мағлуб этди (5-5)

Пуйя Раҳмоний Анатолий Малихинни очколар ҳисобига кўра мағлуб этди (10-3)

Юсуф Раисов Мариф Пираевни техник устунлик эвазига мағлуб этди (12-2)

Вито Аруджао Сослан Рамоновни техник устунлик эвазига мағлуб этди (13-2)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг