UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0

13 авг 09:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Москвадан эксклюзив! Шоҳжаҳон энди ошпаз. Йигит кишига қирқ ҳунар ҳам оз ФОТОРЕПОРТАЖ

Кеча кечқурун Москванинг Добрининская метроси яқинида жойлашган «БАЗАРА НЕТ by Doni» кафесида ўзига хос шоу-тадбир ўтказилди.

Унда ҳамюртларимиз – кафе эгаси, МС Дони тахаллуси билан ижод қилувчи рэппер Достонбек Исломов (Достонбек ҳам ёшлигида бокс билан жиддий шуғулланган) таклифига кўра айни дамда Россия пойтахтида бўлиб турган боксчимиз Шоҳжахон Эргашев иштирокида ўзбекона ош тайёрлаш ва шу баҳона мухлислар билан учрашув ташкил этилди. 

Тадбир бошланишидан анча олдин йиғилишни бошлаган мухлислар сони бир зумда юз нафардан ошиб кетди ва кўпчилик навбат кутиб кўчада ҳам туриб қолди.

Шоҳжаҳоннинг айтишича, коронавирус пандемияси сабабли бутун дунёда катта тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этилиши ҳам чекланганлиги туфайли унинг ҳам олдиндан белгилаб қўйилган режалалари ўзгариб кетган. Мана энди бутун дунёни ларзага солган бу бало чекинишни бошлагач, у ҳам ўз фаолиятини яна давом эттириш ва навбатдаги жангига тайёргарлик кўриш учун машғулотларга зўр беришни бошлаган. 

Карантин пайтида Ўзбекистонда хордиқ чиқариб, машғулотларини ўтказган боксчимиз тайёгарликни бу ҳафтадан Москвада давом эттирмоқда. Россия пойтахтида бир оз муддат бўлгач, у Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетишни ва навбатдаги жангга тайёргарликни океан ортида давом эттиришни режалаштирмоқда.

Қисқа савол-жавоблар билан бошланган тадбир бир зумда катта фотосессиясга айланиб кетди ва узоқ давом этган бу жараёндан кейин тадбирнинг якуний босқичи бошланди - МС Дони ва Шоҳжаҳон биргаликда ош ва кабоб тайёрлашди.

Москва шаҳридан сайтимиз учун Акбар Юсупов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг