UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

12 ноя 09:32
Янгиликлар

Бошқалар

Мотокросс. Тўртта давлат спортчилари қатнашган мусобақа ғолиблари Олмалиқда аниқланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шахридаги “Калмакир” номли мототрассада мотокросс бўйича Ўзбекистон очиқ Кубоги ўтказилди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашининг кўрсатмасига асосан Республика техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан ташкил этилган ушбу мусобақа ёшлар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш, уларни айнан мана шу спорт турларига кенгроқ жалб этишга хизмат қилди. 

Мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган ўнта жамоа спортчилари билан бир қаторда Россия ҳамда Қозоғистон ва Тожикистон Республикалари мотокросчилари шахсий биринчиликда ғолиблик учун куч синашди.

Мусобақанинг 85 сантиметр куб синфидаги пойгаларда қозоғистонлик Никита Карнаухов биринчи бўлиб маррага етиб келган бўлса, ҳамюртларимиздан Жасурбек Самадов ва Аброрбек Жуманов иккинчи ҳамда учинчи поғонадан жой олди.

125 сантиметр куб синфида Владимир Сичев (Россия), Никита Карнаухов (Қозоғистон) ва Андрей Сазонов (Ўзбекистон) шоҳсупага кўтарилади. Ҳажми 500 сантиметр куб бўлган мотоциклларда ўтган баҳсларда биринчи ўринни Тошкент вилояти жамоаси аъзоси Шавкат Сулаймонов эгаллаган бўлса, бухоролик Бекзод Халимбоевга иккинчи, навоийлик Марсел Галиевга учинчи ўрин насиб этди.

Умумжамоа хисобида 877 балл тўплаган Бухоро вилояти жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, мотокросс бўйича Ўзбекистон очиқ Кубогини қўлга киритган бўлса, 624 балл билан Навоий вилояти жамоаси иккинчи, 574 баллга эга бўлган Тошкент вилояти жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақа ғолиблари Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар“ ташкилоти марказий кенгаши, Республика техник ва амалий спорт турлари марказининг диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Музаффар ХАДЖИЕВ, “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти кенгаши бош мутахассиси 

Илҳом РАҲМОНОВ ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг