19 окт 11:07
Янгиликлар
Футбол
Моуриньо кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
"Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньо Ла Лига 9-туридан ўрин олган ўз майдонида "Севилья"га қарши кечган ўйиндаги ишончли ғалабани (4:1) шарҳлади.
"Севилья"нинг голи кутилмаган ҳол бўлди. Аммо умуман олганда, оқшом жуда яхши ўтди. Биз бошидан охиригача ўзимизни яхши кўрсатдик — бунга асосан рақибни яхшилаб ўрганганимиз учун унга ҳурмат билан муносабатда бўлган футболчиларимизнинг юқори мотивацияси сабаб бўлди.
Таркибимизда алоҳида ажралиб турадиган кучли футболчилар жуда кўп, бу сафарги динамика ва энергия эса сътам тамомила бошқача эди — Римдаги ўйинимиздан сўнг кузатилганидан мутлақо фарқ қиларди.
Мен Лунинни жуда ҳурмат қиламан. У ажойиб дарвозабон ва майдонга тушишга лойиқ. Аммо Куртуа ҳозирда жуда юқори даражада ўйин кўрсатмоқда", — деди Моуриньо ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Ҳавола :
Фикрлар