UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0

08 дек 07:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мовсар Евлоев - Алжамэйн Стерлинг жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди + ФОТО

Айни дақиқаларда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида 2024 йилнинг сўнгги рақамланган UFC турнири давом этмоқда.

Бироз аввал UFC 310 турнири доирасидаги қизиқарли жанг якунига етди. Ярименгил вазн тоифасида мағлубият нималигини билмай келаётган россиялик Мовсар Евлоев собиқ UFC чемпиони америкалик Алжамэйн Стерлингга қарши октагонга чиқди. Уч раунд тўлиқ давом этган муросасиз жангда Евлоев номдор рақибини очколар (29-28, 29-28, 29-28) ҳисобига кўра мағлубиятга учратди. Жангнинг катта қисми партерда кечди. 

Шу тариқа, Мовсар UFC лигасидаги ўзининг тўққизинчи ғалабасини тантана қилди. Евлоев вазн чемпион Илия Топурия билан жанг қилишга тайёр эканини билдирди. Алжамэйн Стерлинг эса ўтган йилнинг август ойида ўзининг UFC чемпионлик камарини бой берганди. Шу йилнинг апрелида янги вазнда муваффақиятли дебют қилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг