UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

28 сен 10:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мовсар Евлоев - Алжамэйн Стерлинг жангининг янги санаси ва манзили тасдиқланди + ПОСТЕР

Ярименгил вазн жангчилари Мовсар Евлоев ва Алжамэйн Стерлинг UFC 307 турнири кардидан ечилган эди.

Бунга америкалик аралаш яккакураш устасининг машғулот пайтида орттириб олган жароҳати сабаб бўлганди. Ташкилотчилар ушбу жангни сақлаб қолишди. Фақат санаси ўзгарди. Энди жангчилар 7 декабрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC 310 турнири доирасида ўзаро тўқнаш келишади.

Маълумот учун, собиқ UFC чемпиони Алжамэйн Стерлинг вазннини ўзгартирган ва шу йилнинг апрель ойида ярименгил вазн тоифасида муваффақиятли дебют қилганди. У ҳамюрти Келвин Каттарни ҳакамлар қарорига кўра очколар ҳисоби бўйича мағлубиятга учратган эди.

Мағлубият нималигини билмай келаётган Мовсар Евлоев эса январь ойида UFC лигасидаги еттинчи ғалабасини тантана қилганди. Ўшанда у британиялик Арнольд Аллендан очколар бўйича устун устун келганди. Айни пайтда россиялик аралаш яккакураш устаси UFC ярименгил вазн рейтингида олтинчи, америкалик эса тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг