UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

21 май 08:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

MPL 5. Матбуот анжумани қандай ўтди? Тошкентда жаҳон чемпионати ўтказилади, янги камар учун илк жанг

Кеча Қўқон шаҳрида МPL 5 турнири олдидан матбуот анжумани ҳамда face-to-face маросими бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.

Матбуот анжуманида лига ташкилотчиси Маҳмуд Мурадов, мураббий - Жасур Алижонов, оқшом жангчилари иштирок этиб, ОАВ ходимлари, мухлисларнинг саволларига жавоб қайтаришди. 

Тадбирда Мурадов UFC октагонига қачон қайтиши ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

Жасур Алижонов Muradov legion Team'нинг Чимён тоғ ҳудудида бир ҳафта давом этган йиғини ҳақида гапирди. Шунингдек, мураббий нега ушбу турнирда ҳаваскорлар ўртасида жанглар ўтказилаётганлигига ҳам ойдинлик киритди:

"Юртимизда истеъдодли ёшлар кўп. Мақсадимиз - ҳаваскор спортчиларни ҳам профессионаллик томон етаклаш. Билишимча, келаси йил Ўзбекистонда ММА бўйича жаҳон чемпионати ташкил этилади. Ҳаваскорлар орасида ҳам ёрқин жанг кўрсатадиган спортчилар бор. Мана шундан ёшларни лигамиз орқали ривожланишига ёрдам бермоқчимиз", - деди Алижонов.

ММА мухлислари учун энг яхши янгилик сифатида эса лиганинг чемпионлик камари намойиш этилди ҳамда бу камар учун биринчилардан бўлиб Рамазон Темиров жанг қилиши мумкинлиги айтилди. Чемпионлик камари учун курашиш тартиби ҳам тушунтирилди.

Кечанинг марказий жанги иштирокчилари Шоҳасан Мирзаматов ва Эдил Эсенгулов ҳам ўзларининг жанглари ҳақида фикр билдиришди. Аввалига қирғизистонлик жангчи нега Мирзаматовга «вызов» ташлагани ҳақидаги саволга жавоб берди:

«Бу шунчаки спортча қизиқиш».

«Чорловни қабул қилдим. Ҳа, иккимиз ҳам Марказий Осиёнинг таниқли жангчисимиз. Ким кучли эканлигини октагонда билиб оламиз», - деди Шоҳасан.

Анжуман қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди. Тадбирдан сўнг, анъанага мувофиқ вазн ўлчаш ҳамда Face to Face маросими бўлиб ўтди.

Cарвиноз РАҲМОНҚУЛОВА, ўз мухбиримиз (Қўқон шаҳридан махсус)

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг