UZ

Сўнгги янгиликлар

16:3013 та жангдан 10 таси муддатидан аввал якунланган UFC Sacramento турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 15:50Анвар Анваров Швейцариядаги "Бриллиант Лига" босқичида иштирок этди 0 14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0

24 фев 12:20
Янгиликлар

Футбол

Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд" U-21 жамоасида дебют қилди

Хабарингиз бор, жорий йил январь ойининг сўнгги кунида ўзбекистонлик ёш футболчи Англиянинг "Брентфорд" клубига трансфер қилинган эди.

Футболчимиз кеча клубнинг U-21 жамоаси сафида дебют учрашувини ўтказди. "Рединг" U-21 жамоаси билан кечган ўйинда "Брентфорд" 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. 

Муҳаммадали Ўринбоев ўйинни асосий  таркибда бошлади ва кичик жароҳат сабаб 59-дақиқада ўз ўрнини Лисбига бўшатиб берди. Маълумотларга кўра, футболчининг жароҳати жиддий эмас. Мураббий ўйиндан сўнг тезкорлик билан тикланиш учун дам беришга қарор қилди. Ўйин давомида стандарт вазиятларни ўзбекистонлик тўп тепар амалга оширди. 

Танаффусдан сўнг ёш "асал арилар" ҳужумкорликни кучайтирди. Бир вазиятда Ўринбоевнинг бурчакдан оширган тўпини Хэй боши билан дарвозага киритишга уриниб кўрди. Якунда эса омад "Рединг"га кулиб боқди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг