20 апр 07:01
Янгиликлар
Бокс/ММА
Муҳаммаджон Қурбонов Mangu 2 турнирида бразилиялик рақиб билан жанг қилади (ПОСТЕР)
25 апрель куни Тошкентдаги "Ҳумо Арена" мажмуасида ММА бўйича Mangu 2 турнири бўлиб ўтади.
Ташкилотчилар мусобақанинг навбатдаги жангини расман эълон қилишди. Жанг прелим карддан ўрин олган.
Унга кўра, турнир доирасида Octagon League собиқ чемпиони Муҳаммаджон Қурбонов Бразилия вакили Жексон Лоурериога қарши баҳс олиб боради.
Маълумот учун, Қурбонов фаолияти давомида 18 та жанг ўтказиб, 14 та ғалаба ва 4 та мағлубият қайд этган. Лоурерио ҳисобида эса 15 та ғалаба, 6 та мағлубият ва 1 та дуранг бор.

Ҳавола :
Манба : Olamsport.com
Фикрлар