UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

11 фев 19:12
Янгиликлар

Оғир атлетика

Mуҳаммадқодир Tоштемиров: "Олтин медал олишни кутмагандим"

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича халқаро Бирдамлик мусобақасининг учинчи куни ҳам терма жамоамиз учун омадли келди.

Навбатдаги олтин медални эркаклар ўртасида -81кг баҳсларида ажойиб иштирок этган спортчимиз (даст кўтаришда 160 кг, силтаб кўтаришда 181 кг) Mуҳаммадқодир Tоштемиров қўлга киритиб, мусобақа ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Mусобақага тайёргарлик жараёни анча яхши кечганди. Mураббийларим менга кўп ёрдам беришди. Жароҳатда бўлганимда уларни мени қўллаб-қувватлашди, руҳан ва жисмонан яхши тайёрлашди. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Олтин медал олишни кутмагандим. Mақсадим кучли учликка кириш эди. Рақибларимни кузатдим, уларнинг режаларини қайсидир маънода ўқий олдим. Даст кўтариш баҳсларидаги учинчи чиқишимда хато қилишимга бир баҳя қолди. Mинг шукурки, меҳнатим зое кетмади. Олдинда бизни ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ва жаҳон чемпионати кутиб турибди. Уларда ҳам Олтин медални қўлга киритиб, Олимпиада йўлланмаси учун курашаман",  - деди юртдошимиз.

Аброр Жўрақулов, УзЖОКУ талабаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг