UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0 11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0 10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0

02 янв 10:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муҳиддин Мамажонов MPL 7`да жанг қилади, у жароҳат олган Жумаевнинг ўрнини тўлдиради + ПОСТЕР

Муҳиддин Мамажонов навбатдаги жангини 7 январь куни ўтказадиган бўлди.

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Муҳиддин Мамажонов (3-0) 7 январь куни Тошкентда ташкил этилаган Muradov Professional League 7 мусобақаси доирасида октагонга кўтарилади. Бу ҳақда лиганинг Инстаграм тармоғидаги расмий саҳифаси хабар берди.

Унга кўра, Мамажонов жароҳат олиб сафдан чиққан Жаҳонгир Жумаев (8-3)нинг ўрнини тўлдиради ва россиялик Заур Исаев (10-5)га қарши жанг қилади.

Муҳиддин Мамажонов сўнгги жангини 2022 йил 21 май куни Қўқонда ташкиллаштирилган MPL 5 мусобақаси доирасида қирғизистонлик Елдияр Тообаев (2-2)га қарши ўтказиб, илк раундда рақибини техник нокаут билан мағлуб этган эди.

Заур Исаев эса сўнгги бор ўтган йилнинг 10 декабрь санасида Толстой-Юрт (Чеченистон)да ташкил этилган ACA Young Eagles 31 мусобақасида ҳамюрти Зелимхан Амиров (8-3)га қарши жанг қилиб, сабмишен билан мағлуб бўлган эди. Мазкур оқшом доирасида ҳамюртимиз Лазизхон Ўзбеков (5-3) Ислам Кончиев (9-3)га қарши октагонга кўтарилиб, ғалаба қозонганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг