UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

29 дек 23:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муҳиддин Мамажоновнинг Hardcore собиқ чемпионига қарши қонли жанги тўлиқ давом этди

Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида ўтказилаётган ММА бўйича Octagon 68 турнирининг навбатдаги жанги якунланди.

Асосий карддан ўрин олган бу жангда енгил вазн тоифасида 32 ёшли ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Муҳиддин Мамажонов Hardcore FC лигасининг 26 ёшли собиқ чемпиони, тожикистонлик Фазлиддин Мадраҳимов рақиблик қилди.

Жанг 3 раунд этиб белгиланганди ва у тўлиқ давом этди. Аммо якунда афсуски, жанг сценарийсини ўзгартира олган Фазлиддин Мадраҳимов ҳакамларнинг бўлинган қарори билан ғалабани ўзиники қилди.

Қайд этиш жоиз, жанг давомида пассив бўлган Мадраҳимов иккинчи раундда Мамажонов танасининг пастки қисмига тақиқланган оёқ зарбасини йўллади, шунга қарамай собиқ боксчи Муҳиддин Мамажонов жангни давом эттира олди.

Шу тариқа, тажрибали Муҳиддин "Левша" Мамажонов фаолиятидаги 8-жангида илк бор мағлубиятни қабул қилиб олди. Мадраҳимов ҳисобида эса энди 14 та ғалаба ва 5 та мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг