UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

27 фев 11:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мурадов билан жанги икки бор бекор бўлган Абусупиян Магомедовга рақиб берилди

Асли келиб чиқиши доғистонлик, ҳозирда Германия шарафини ҳимоя қилаётган Абусупиян Магомедовнинг навбатдаги жанг санаси, манзили ва рақиби маълум бўлди.

У 18 май куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган UFC Fight Night турнирида кореялик Юн Йон Пакка қарши октагонга чиқади. Жанг ўрта вазн тоифасида ўтказилади. 

Абус Магомедов 2022 йилнинг сентябрь ойида UFC ташкилотида дебют қилганди. Ўшанда у 19 сония ичида Дастин Штольцфусни техник нокаутга учратган эди. Кейин эса кетма-кет иккита мағлубиятни қабул қилиб олди. Аввалига Шон Стриклендга техник нокаут билан ютқазди, кейин эса Кайо Борральога очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйди.

Таъкидлаш жоиз, Магомедовнинг икки бор Маҳмуд Мурадовга қарши ўтказилиши керак бўлган жанги амалга ошмай қолганди. Юн Йон Пак эса ўтган йилнинг декабрь ойида 4 та ғалабадан иборат сериясига барҳам берганди. У Андре Мунизга ҳакамларнинг айри қарори билан имкониятни бой бериб қўйган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг