UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0

17 мар 12:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мурадов туфайлими? Jasco Coach MPL турнирлари нима сабабдан ўтказилмаётганини айтди

Кеча Тошкентда UFC жангчиси Рамазон Темиров ҳамда унинг мураббийи Жасур Алижонов иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуман давомида MPL MMA Лигаси раҳбарларидан бири Жасур Алижоновга Лига фаолияти билан боғлиқ савол берилди.

— MPL турнирлари тўхтаб қолди. Унга оид қандай режаларингиз бор?

"MPL вақтинча тўхтаб турибди. Бутунлай тўхтамаган. Ҳозир айрим сабабларга кўра, аниқроғи паспорт туфайли Маҳмуд Мурадов Ўзбекистонга кира олмайди. У яқинда камар учун жанг қилади. Шундан ўтиб олганидан кейин, Лига яна ўз йўлига тушади, деб ўйлайман. Ўзбекистонда қолган ММА Лигалари ҳам тўхтаб қолди. Ҳозир буни устида ишлаяпмиз. Нафақат MPL, балки ёшлар учун ҳам селекция Лигаси ташкиллаштирмоқчимиз. Рамазон ойидан кейин рухсат берилса, ёшларга имкон берамиз. Ҳозир ном қидиряпмиз. Ном топишга ёрдам беришларингиз мумкин", деди Алижонов.

Маълумот учун, MPL сўнгги мусобақасини 2024 йил май ойида Тошкентда ўтказганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг