UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

05 сен 13:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мурадовнинг оғир кунлари давом этмоқда. Маҳмуд Чехияда яшаш ҳуқуқидан маҳрум бўлди

Теглар :  Маҳмуд Мурадов
Бу ҳақда sport.cz нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 34 ёшли ўзбекистонлик UFC собиқ жангчиси уюшган жиноятчилар билан доимий алоқа ўрнатгани туфайли унга нисбатан Чехия суди мамлакатда доимий яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини қўллаган.

Ёдингизда бўлса, май ойида ҳам Маҳмуд Чехияга кириш билан боғлиқ муаммоларга йўлиққан эди.

Чехия матбуотига кўра, мамлакат Бошпана ва миграция сиёсати департаменти спортчининг Чехияда вақтинча яшаш учун топширган аризасига рад жавобини берган. Мурадов эса департамент қарорига жавобан судга даъво аризаси киритган, аммо суд ҳукми ҳам унинг фойдасига ҳал бўлмагани ойдинлашди.

Маҳмуд Мурадов (26-8-0) фаолияти давомида UFC'да 4 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган. Унинг кейинги жанги 21 сентябрь куни Octagon 61 турнири доирасида британиялик Скотт Аскхэмга қарши бўлиши керак. Қизиғи, Octagon 61 турнири айнан Чехияда ташкил этилади. У айни дамда жанг учун Полшада машғулот олиб бормоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг