UZ

Сўнгги янгиликлар

21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0

13 авг 18:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мурод Хонтўраевга тан жароҳати етказган қора ниқоблилар жазога тортилди

Жиноят иши бўйича суд-тергови давом этади,

Ўзбекистон Республикаси Олий суд матбуот хизмати вакили Азиз Обидовнинг «7news»га маълум қилишча, Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судланувчилар С. Акбаров (1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган), И. Абдулаҳатов (1991 йилда Фарғона вилоятида туғилган, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган), С. Фатхуллаев (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган), О. Садиков (1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган), Ж. Сайназаров (1988 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган), С. Ваденов (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) ва Т. Азизов (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етган ва суд ҳукми эълон қилинган.

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси Акмал Эргашев раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари Б. Муслимов ва М. Мирҳамидовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.

Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, судланувчиларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “е”, “к” бандларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топди.

Судланувчилар юқорида қайд этилган жиноятни 2018 йил 26 ноябрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Тошкент савдо маркази” мажмуаси биносининг биринчи қаватидаги “PABLO” кафеси ёнидаги офиснинг ичида фуқаролар М. Хонтўраев, С. Зуннунов ва И. Саидовга нисбатан содир этишган.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди С. Акбаровга 6 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, И. Абдулаҳатовга 6 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, С. Фатхуллаевга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, О. Садыковга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Т. Азизовга 6 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Ж. Сайназаровга 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва С. Ваденовга 6 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига судланувчилар томонидан чиқарилган ҳукмга нисбатан берилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан ва ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди.

2019 йил 22 август куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судланувчилар А. Назаров (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланмаган), Д. Қаюмов (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланмаган) ва С. Ортиқов (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.

Ушбу судланувчиларга юқорида кўрсатилган судланганлар билан бир гуруҳда бўлганликлари ҳақида айб эълон қилинган.

А. Назаров, Д. Қаюмов ва С. Ортиқов қидирувда бўлганликлари ва энди ушланганликлари сабабли уларга нисбатан юритилган жиноят иши алоҳида кўриб чиқилади.

Мазкур жиноий ишни кўриб чиқиш бўйича судда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси Абдулла Абдулхаев раислик қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг