22 июн 11:05
Янгиликлар
Муроджон Аҳмадалиев: Даниэль мен учун қулай рақиб
Биз чарм қўлқоп устамиз билан боғланиб, ундан август ёки сентябрь ойига мўлжалланаётган чемпионлик жанги ҳақида интервью олдик.
"Даниэль кучли рақиб ва бежизга жаҳон чемпиони бўлмаган. Лекин бошқа томондан у мен учун қулай рақиб, яъни чапақай боксчи эмас. Охирги жангим Роман жанг ўтказган оқшом доирасида бўлиб ўтди. Ўша жангда рақибимнинг ҳаракатларини кузатиб бордим.
Машғулотларда астойдил ишлаяпмиз. Промоутер ва менежерларим жангни ташкил қилиш ва ўтказиш масаласи билан шуғулланишяпти. Ушбу имкониятдан максимал даражада фойдаланиб, Ўзбекистонга тўлақонли WBA чемпионлик камарини олиб келиш учун ҳаракат қиламан. Мақсадим - АҚШ заминида жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритган илк ўзбекистонлик боксчи бўлиш!", - деди Аҳмадалиев.
Фикрлар