UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55Бугун Чеченистондаги турнирда 10 нафар боксчимиз жанг қилади 0 14:38Фоминнинг Москва турниридаги баҳси драматик кечди 0 14:17UFC чемпиони қамалиши мумкин 0 13:50Таэквондо ITF бўйича терма жамоамиз жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 13:29Нурмагомедов - Порье жанги учун расмий промо ролик эълон қилинди + ВИДEО 0 13:09Дембеле яна клуб тартибини бузди 0 12:42Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 12:13Тайсон: Тайсон менга яхши маслаҳатлар берди 0 11:43Ломаченко жангига беш кун қолганда Лондонга етиб боради 0 11:18"Барселона" Неймар фамилияси ёзилган либосларни буюртма қилди 0 10:42Уайлдер навбатдаги жангини кузда ўтказади 0 10:17Фьюри Жошуани кескин танқид қилди 0 09:45Кормье: Бу ажойиб саёҳат бўлди 0 09:21“Ювентус” президенти Луис Суарес трансферини амалга оширмоқчи 0 08:43Бугун Венгрияда Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи жаҳон чемпионати старт олади 0

07 авг 11:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев: Имкониятни қўлдан бой бермайман!

Хабар берганимиздек, профессионал боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев 13 сентябрь куни WBA ва IBF чемпиони Даниэль Романга қарши рингга кўтарилади.

Нью-Йорк шаҳридаги “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида бўлиб ўтадиган бўлажак тарихий жанг ҳақида Аҳмадалиев ўз фикрини шундай билдирди. 

- Бундай имкониятга эга эканлигимдан жуда бахтиёрман. Чемпион бўлиш ҳар бир боксчининг орзуси ҳисобланади. Аллоҳга минг шукрки, жамоамнинг машаққатли меҳнати сабабли мен еттинчи жангимда бир йўла иккита чемпионлик камари учун жанг олиб бораман. 

Шу кунгача қанчадан-қанча қийинчиликларни енгиб ўтишимга тўғри келди  ва таъкидлаш жоизки бугун ўз мақсадимга эришдим, деб бемалол айта оламан. Ушбу имкониятни қўлдан бой бериб қўймайман. Иншааллоҳ, камарларни юртимга олиб кетаман. 13 сентябрда “MSG NY”даги жангимни ўтказиб юборманг!

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев WBA рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди ва Романнинг камарига расмий даъвогар ҳисобланади. Ғолиб боксчи IBF камарини ҳам қўлга киритади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
07 авг 16:38:40
Ilhom Abdullayev
Janga 37 kun qolibdi janga trenirovka qilish kerak 37 kun yetarmikan nma bo'gan taqdirda xam raqibni yutish kerak Tarixga kirish uchun 1 qadam qoldi Olgaaa
   
07 авг 13:41:42
Jalol Axmedov
WBAni mart oyi reytingini aytyabsizlarmi)))) reytingida birinchi orinda vaqtinchalik chempion Brendon Figueroa turibdi va 24 avgustda kamarini himoya qiladi Hvier Chasonga qarshi.
   
07 авг 11:39:41
파흐리딘
Murodjon bu jang jiddiy sinov. Tayyorgarlik zo‘r ko‘z tegmasin. Ruhiy tomondan ham yaxshi tayyorlanish kerak. Inshaalloh g‘alaba bizniki. O‘zbeklarni kuchini ko‘rsatib qo‘y hammaga.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг