UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

15 фев 19:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев иштирокида бирлаштирувчи жанг ташкил этилиши мумкин

WBA ва IBF йўналишида жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев WBO камари соҳиби Эммануэль Наварретега қарши рингга кўтарилиши мумкин.

"Matchroom Boxing" промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн ушбу жангни ташкил этишни режалаштирмоқда. 

Бу ҳақида Boxingnews24.com сайти хабар қилмоқда. 

Эдди Хирн Муроджон Аҳмадалиев ва WBO чемпиони Эммануель Наваррете ўртасида жанг ўтказишни истайди. Шунингдек, хабарда Наварретенинг бўйи Аҳмадалиевдан узунлиги, бу эса Муроджон учун қийинчилик туғдириши, ҳаттоки агар жанг ташкил этилса Наваррете нокаут эвазига ғалаба қозониши мумкинлиги ҳақида гап борган. Бу жангни ташкил этиш орқали Хирн таваккал қилиши мумкинлиги айтилади. 

Эслатиб ўтамиз, Аҳмадалиев шу йилнинг 30 январь куни америкалик Даниель Романни мағлубиятга учратиб, WBA ва IBF камарларини қўлга киритди. WBO камари соҳиби Наваррете эса 22 февраль куни Уайлдер - Фьюри андекардида ўз камарини ҳимоя қилади.

Кеча Хирн Аҳмадалиевнинг ҳимоя жангини Ўзбекистонда ўтказиши мумкинлиги, ушбу жанг оқшомида Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов ҳам рингга кўтарилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 фев 12:19:13
Сурхон Барлос
Сурхон Барлос фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Узун бўлса, бўлар насиб қилса аҳмадалиев нокаут билан ғалаба қозонади
зато қилтириқ экан, зарба яхшироқ таъсир қилади
   
16 фев 12:17:31
Сурхон Барлос
Узун бўлса, бўлар насиб қилса аҳмадалиев нокаут билан ғалаба қозонади
   
15 фев 20:24:05
SPRINTERshashist
Хамма гап тартибда. Дистсиплиннани ушласа хаммаси ортиги билан
   
15 фев 19:54:02
.Sherzod.
Axmadaliyev so'ngi jangidagi kamchiliklari ustida ishlap 2-3 ta jang kamarlarini ximoya qilip tursa yaxshi bolerdi kamarlarini birlashtirishga shoshilish keremas
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг