UZ

Сўнгги янгиликлар

17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0

15 дек 10:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев жангга тайёргарлик ва рақиби ҳақида нималар деди?

Бизнинг вақт билан якшанба тонгида АҚШнинг Аризона штатида жойлашган "Desert Diamond" аренада профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Хабарингиз бор, турнир кардидан ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев иштирокидаги жанг ҳам ўрин олган. Икки йўналишда собиқ жаҳон чемпиони ўз камарларини қайтариб олиш учун илк қадамини ташлайди. Аҳмадалиев даъвогарлар жангида мексикалик Кевин Гонсалесга қарши рингга кўтарилади. 

Чарм қўлқоп устамиз кеча бир нечта медиа тадбирлар, хусусан face to face, матбуот анжуманида иштирок этди. Бугун боксчилар тарозидан ўтишади. Биз якшанба тонгидан ўрин олган муҳим жанг олдидан чарм қўлқоп устамиз билан боғланиб, тайёргарлик ҳақида сўрадик. 

"Албатта, мени фаолиятимдаги муҳим жанглардан бири кутиб турганини ҳис этиб турибман. Элиминатор жанги ғолиби чемпионлик камари учун рингга чиқиш ҳуқуқини қўлга киритади. Тайёргарлик ҳам шунга монанд тарзда бўлди. Тўғри, машғулот жараёнида ёнимда Шаҳрам Ғиёсов, Баҳодир Жалолов, Бектемир Мелиқўзиев, Исроил Мадримов, Элнур Абдураимов каби дўстларим тўлиқ бўлишмади. Лекин улар билан ҳар куни гаплашиб турдик. Мураббийларим билан биргаликда режа асосида тайёргарлик кўрдик. Рақиб мексикаликлигининг ўзи кўп нарсадан дарак беради. Мексикаликлар зарбаларга чидамли бўлишади. Аммо менга ҳозир рақибнинг фарқи йўқ. Чемпионлик камарларини қайтариб олиш учун астойдил киришганман. Бу йўлда биринчи навбатда Гонсалесни мағлуб этишим керак. Халқимиз дуо қилиб туришса, ҳаммаси яхши бўлади. Уларни хурсанд этиш учун боримни бераман", - деди Аҳмадалиев.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг WBA камари учун Элиминатор, яъни саралаш вазифасини ўтаб беради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг