UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0 18:16Шавкат Мирзиёев эртанги ўйинни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилади 0 17:39Пара енгил атлетикачиларимиз Тунис Гран-присидаги иштирокини бошлашди 0 16:58"Уни муаммосиз мағлуб этаман". Макгрегор — Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 16:21"Илия бу жангда ғалаба қозониш учун ўлишга ҳам тайёр эди" - Топуриянинг акаси 0 15:56Конго ДР бош мураббийи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида неча очко тўплаш мақсади борлигини айтди 0 15:22Султонов Венгрия турниридаги юришини бошлади 0 14:47Теренс Кроуфорд Конор Макгрегорга кескин жавоб қайтарди 0 14:09Мейвезерни қимматбаҳо соатларни ўғирлашда айблашмоқда. Жазо 20 йилгача қамоқ бўлиши мумкин! 0 13:30Колумбия терма жамоаси бош мураббийи: "Кўпчилик Ўзбекистонни осон рақиб деб ўйлаши мумкин, аммо бу катта хато" 0 12:55Конор Макгрегор Ислам Махачев билан жанг қилишга тайёр эканлигини айтди 0 12:09Жаҳон кубоги. Абдумалик ғалаба билан бошлади, Тўрабек қозоғистонлик рақибдан устун келди 0 10:19Ислам Махачев ЖЧ-2026`да қайси терма жамоага мухлислик қилиши маълум 0 09:50Элдор Шомуродов матбуот анжуманида нималар деди? 0 09:08WBO Дэвин Хейнига мажбурий ҳимоя жангини ўтказишни буюрди 0

14 сен 05:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев Нью-Йоркда еттинчи жангини ўтказди

Бундан бир неча дақиқа аввал чарм қўлқоп устамиз Муроджон Аҳмадалиев АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида навбатдаги жангини ўтказди.

Ҳамюртимиз колумбиялик Вильнер Сотога қарши рингга кўтарилди. Иккинчи енгил вазн (55,3 кг) тоифасида ўтган 10 раундлик жанг муддатидан аввал якунланди. Рефери Эрик Дали 4-раундда жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Аҳмадалиев Сотони техник нокаутга учратди.  

Бу Муроджоннинг проф боксдаги 7-жангдаги 7-ғалабаси бўлди. Муддатидан аввал қозонилган ғалабалар сони 6 тага етди. Сото эса бугун профессионал рингдаги 29-жангини ўтказди ва 7-мағлубиятини қабул қилди. Нокаут билан ютқазган мағлубиятлари 3 тага етди. 22 та жангни ўз фойдасига ҳал қилган (12 та нокаут). 

Эслатиб ўтамиз, аслида бугун Муроджон Аҳмадалиев икки йўналиш бўйича жаҳон чемпиони америкалик Даниэль Романга қарши жанг рингга кўтарилиши лозим эди. Аммо, Роман жароҳат сабаб чемпионлик жанги бекор бўлган эди. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
14 сен 08:26:55
Sarvar_Ismoilov
Vakant qoldirilgan taqdirda ham reytingda yuqori örindagi bokschi bn jang qiladi vakant kamar uchun
   
14 сен 07:19:06
Komiljon
Menimcha kamar Murodjonga otmaydi agar vakant qoldirilganda bolishi mumkin edi
   
14 сен 06:57:52
Boks
jang qoldirilsa kamar murodga otadimi
   
14 сен 06:57:52
Boks
jang qoldirilsa kamar murodga otadimi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг