UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

09 сен 10:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев: "У энг кучли боксчи эмас!"

Иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA ва IBF йўналишлари бўйича собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев эҳтимолий рақиби Наоя Иноуэ ҳақида гапирди.

"Иноуэ — чемпион, P4P рейтинги етакчиларидан бири! Уни ҳурмат қиламан. Бироқ Наоя мен билан жанг қилиши керак. Мен ҳам бу вазндаги энг кучлиларданман, жаҳон чемпиони бўлганман. У мендан қўрқаётган бўлиши мумкин. Боксда эришиш мумкин бўлган барча мавжуд нарсалар менда бор. Рингда кўп нарсани уддалай оламан. 

Иноуэ билан жанг бўлса, мен шундай жанг кўрсатардимки, улар ўзлари ҳайратда қолишар эди. Нима учун у мен билан жанг қилишни истамаяпти? Чунки бу жанг у учун хавфли. У ўзини энг кучлиман деб ҳисоблайди, лекин мен билан жанг қилишга ботинолмайди. Буни қандай тушунтиришни билмайман. Агар у мен билан жанг қилишни хоҳламаса, демак, у энг кучли боксчи эмас!

Мен тайёрман. Аллақачон унга чақирув ташлаганман. Исталган жойда — Япония ёки Америка, менга бунинг фарқи йўқ. Исталган жойда жанг қилишга тайёрман", деди Аҳмадалиев.

Маълумот учун, 31 ёшли япониялик Наоя Иноуэ айни пайтда иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA, WBC, WBO ҳамда IBF камарлари соҳиби ҳисобланади. Муроджон Аҳмадалиев эса унинг WBA камари учун мажбурий даъвогар бўлиб турибди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг