UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0 11:18Пратеснинг мураббийи Махачев Карлос билан жанг қилишдан нега воз кечганини тахмин қилди 0 10:47Мессининг голи ва узатмаси "Интер Майами"га ғалаба келтирди + ВИДЕО 0 10:06Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0

03 фев 15:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиевга "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони, уй ва "Трекер" автомобили топширилди + ФОТО

Хабар бериб ўтганимиздек, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, терма жамоамиз сафида Олимпия ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионати совриндорлари бўлган Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксда икки йўналиш (WBA ва IBF) камарини қўлга киритди.

Бугун боксчимиз юртимизга қайтиб келди. У Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида спорт жамоатчилиги томонидан тантанали равишда кутиб олинди. 

Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон бокс федерацияси раиси Ачилбай Раматов, Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, унинг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, спортчининг яқинлари, мухлислар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. 

Кутиб олиш маросимидан сўнг "Олимпия шон-шуҳрати" музейида боксчимизни тақдирлаш маросими ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди. Абдулла Нигматович тадбир давомида сўзга чиқар экан, Аҳмадалиевнинг ушбу ғалабаси ўзбек спорти учун улкан ютуқ эканлиги, жаҳон боксидаги 42 йиллик рекорд айнан ўзбекистонлик боксчи томонидан такрорлангани муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этиб ўтди. 

Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг спортчимизга «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармони ўқиб эшиттирилди. Сўнгра, Бош вазир Абдулла Арипов Президент совғаси сифатида Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ва "Трекер" автомобилининг калитини боксчимизга топширди. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
03 фев 16:59:53
Баходир Абдуллаев
Буюрсин, укам, келажакда омад йор булсин
+1   
03 фев 16:26:36
Shohruh Lazizov
Haqiqiy O'zbek o'g'loni Murodjon chin qalbimizdan tabriklimiza!!! Bundan yuqori natijalaga erishkin Ilohim!!!!
   
04 фев 09:08:27
Xusniddin94724
Adminlar Murodjon Ahmadaliyev qancha gonararga ega bo'ldi shu haqida ma'lumot beringlar!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг