UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40UFC 4'нинг муқовасида Конорни ўрнини ким эгаллаши маълум 0 17:17Ян Cехудога жавоб қайтарди: "Истаганича гапирсин, бугун менинг куним!" 0 16:51UFC 251. Марказий жанг ғолиби баҳсдан сўнг нималар деди? 0 16:28"Барселона" чемпионликка даъвогар эмас" 0 16:02Камару Усман Хабиб Нурмагомедовга етиб олди 0 15:42UFC. Бугунги реваншда ғолиб чиққан Роузнинг "бежалган юзи" намойиш этилди (ФОТО) 0 15:20Cехудо Янни табриклади, лекин... 0 14:53"Барселона" Лаутаро билан келишиб олди 0 14:32UFC 251. Кечанинг энг яхши жанги ҳамда жангчилари маълум 0 14:11Ян UFC рекордини ўрнатди 0 13:47Австрия гран-приси. Хэмилтон квалификация ғолиби 0 13:26"Манчестер Сити" кетма-кет 7-йил мавсумни "Юнайтед"дан юқори тугатадиган бўлди 0 13:04Спортчилар ижтимоий тармоқларда (28та "дода" сурат) 0 12:42Пётр Яннинг навбатдаги рақиби ким бўлади? UFC президенти жавоб берди 0 12:20Камару Усман ва Хорхе Масвидаль ўртасидаги жангдан ажойиб суратлар 2

06 авг 09:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиевнинг жанг санаси ва манзили маълум, чемпионлик жанги иккита камар учун кечади

Ниҳоят, профессионал боксда мағлубият ва муросасиз одимлаётган чарм қўлқоп устамиз Муроджон Аҳмадалиевнинг чемпионлик жанги санаси ҳамда манзили маълум қилинди.

Унга кўра, Муроджон Аҳмадалиев ҳамда икки йўналиш чемпиони бўлиб турган Даниэль Роман ўртасидаги жанг 13 сентябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтади. 

Бир муддат аввал ушбу жанг ҳуқуқига эгалик қилиш бўйича промоутерлар ўртасида ўтказилган савдода Муроджон Аҳмадалиевнинг ишини юритувчи “Мир Бокса” компанияси ғолиб чиққанди. 

Ўшанда Андрей Рябинскийга тегишли компания олдида жангни ўтказиш учун учта шаҳар варианти бор эди. Улар - Лос-Анжелес (19 сентябрь), Тошкент (21 сентябрь) ва Санкт-Петербург (28 сентябрь). Лекин якунда чемпионлик жанги кўрсатилган уччала сана ва шаҳарда эмас, балки 13 сентябрь куни Нью-Йоркда ўтказиладиган бўлди. 

- Жанг санаси ҳам аниқ бўлди. 13 сентябрь куни Нью-Йоркда иккита чемпионлик камари учун жанг ўтказилади. Ушбу жангнинг Тошкентда ўтказилишини жуда ҳам истагандик. Лекин якунда Нью-Йорк варианти маъқулланди. Майли, энг муҳими мен чемпионлик жангида рингга чиқаман, - деди Аҳмадалиев. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
06 авг 09:28:14
Dilshot Solihov
Murotjon birodar omatini bersin duvoda bo'lamiz nasib qilsa yutasan. O'zbek bokisoda yangi saxifa ochilishiga bir qadam qovotti mufaqiyatka qozonsen nasib qilsa O'zbek o'g'loni tarixda qoladi OMAD.
   
06 авг 10:18:14
Jakhongir07
Madison Square Garden da bo'ladi jang. Murodjon omad. InshaAlloh chempion bo'lasan
   
06 авг 10:04:13
Бахтиёр Чориев
Нью-Йоркдан чемпион булиб кайтиш насиб этсин Муроджон
   
06 авг 09:59:11
Хумоюн
Муроджон газини бос ука биз сен бланмиз✊✊✊ Узбекни кучини курсатиб куй бутун дунёга!
   
06 авг 09:42:08
Jalol Axmedov
Murodjonga omad tilaymiz. Yana bir habar Naoe Inoue 53.5 kg dagi Superseriya finali 7 oktabr Yaponiyada bolib oʻtadi va katta ehtimol bilan gʻalabadan soʻng 4 chi marotaba vazn koʻtarish va Murodjonning divizioniga chiqishi ehtimoli katta. Oldingi 3 marotaba vazn koʻtargan vaqtida toʻgʻridan toʻgʻri chempionlikka chiqqan. Demoqchimanki Agar Murodjon 2 yoʻnalish chempioni boʻlsa va Inoue ham vazn koʻtarsa balki kelasi yili Murodjon Ahmadaliye va 18 jangda 3 vazn 4 yonalishda 13 karra jahon Chempioni Naoe Monster Inoue jangini koʻrishimiz mumkin boʻladi.
   
06 авг 09:35:56
Rakuten
Murodjon Omad Omad Omad Biz Seni doimo Duo qilamiz!!!! Yuzimizni yorug' qilsin Ollohim!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг