27 апр 15:58
Янгиликлар
Бокс/ММА
Муроджон жанг қилиши керак бўлган чемпион камарларни бирлаштирди
Биринчи ярим енгил вазн тоифасида WBA йўналиши чемпиони Дэниэл Роман ушбу вазнда IBF камарини ҳам қўлга киритди.
Америкалик жаҳон чемпиони IBF камари соҳиби Тижей Доэнига қарши бирлаштирувчи чемпионлик жангида рингга кўтарилди. Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва якунда Романнинг ғалабаси билан якунланди. Ҳакамлар 113-113, 116-110, 116-110 ҳисобидаги ғалабани Дэниэлга тақдим этишди. Роман икки бор рақибини нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, айнан шу вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган Муроджон Аҳмадалиев Дэниэлнинг WBA камарига расмий даъвогар ҳисобланади. Рейтингнинг биринчи поғонасидан жой олган Муроджон бугун Роман жанг қилган оқшомда рақибини учинчи раундда нокаутга учратди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар