UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Чарльз Оливейра иккинчи камар учун вазнини ўзгартириш эҳтимолини истисно қилмади 0 16:55"Манчестер Юнайтед" шов-шувли қадам тайёрламоқда 0 16:28"У қўрқди ва қочиб кетди". Макгрегорни жангдан бош тортганликда айблашди 0 16:05"Биттамиз нокаут бўламиз". Гэтжи Топурия билан эҳтимолий жанг қандай якунланишини айтди 0 15:43Нурсултон Рўзибоев Дрикус Дю Плесси билан жанг қилмоқчи 0 15:22"Бу — бизнинг айбимиз": Ван Дейк аутсайдердан учралган мағлубиятга кескин изоҳ берди 0 15:01Богдан Гусков дўстининг жанги бекор қилинди 0 14:40Курашни мактаб спорти тизимига интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинди 0 14:19Макс Холлоуэй Махачев билан жанг ўтказишга тайёрлигини айтди 0 13:58"Навбаҳор" собиқ футболчиси қирғиз жамоасига ўтди 0 13:37Гимнастикачиларимиз Жаҳон кубоги босқичида қатнашишади 0 13:16Оқ уйдаги UFC турнири карди тайёр! 0 12:55Махачевнинг менежери Исламнинг мағлубияти йўқ UFC жангчисига қарши октагонга чиқишига муносабат билдирди 0 12:34Фабио Каннаваро нега айнан Атлантани танлади? 0 12:13Том Аспиналл қайтганини эълон қилди 0

24 авг 14:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мустақил Ўзбекистон боксчилари Осиё ўйинларида (натижалар ва барча совриндорларимиз)

Яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонлик боксчиларнинг Осиё ўйинларидаги иштирокига оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.

Ватанимиз мустақилликка эришганидан сўнг илк маротаба 1994 йилда терма жамоа сифатида Хиросимадаги Осиё ўйинларида иштирок этган.

Ўша мусобақада чарм қўлқоп усталаримиз 4 та медаль (2 та олтин ва 2 та бронза) қўлга киритишган:

Олтин: Алишер Авезбаев, Олег Маскаев

Бронза: Нариман Атаев, Дилшод Ёрбеков

Ўзбек боксчилари ўша Осиё ўйинларида умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллашган.


1998 йилда Бангкок мезбонлик қилган Осиё Олимпиадаси 4 йил олдингига нисбатан муваффақиятли кечган. Боксчиларимиз умумий ҳисобда 9 та (3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза) медалларига эга чиқишган.

Олтин: Муҳаммадқодир Абдуллаев, Сергей Михайлов, Руслан Чагаев

Кумуш: Тимур Туляков, Тўлқинбой Турғунов, Тимур Сулейманов, Дилшод Ёрбеков

Бронза: Наримон Атаев, Лазизбек Зокиров

Вакилларимиз ўшанда 9 та медаль қўлга киритиб медаллар сони бўйича биринчи бўлишган. Медаллар сифати бўйича эса мезбонлардан сўнг иккинчи ўринни эгаллаганмиз.

2002 йили Пусан мезбонлик қилган Осиё ўйинларида Ўзбекистон гегемонияси бошланган. Баҳсларда вакилларимиз 9 та медаль (5 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза) қўлга киритганлар.

Олтин: Дилшод Маҳмудов, Ўткирбек Ҳайдаров, Икром Бердиев, Сергей Михайлов, Рустам Саидов

Кумуш: Бекзод Хидиров

Бронза: Бахит Сарсекбаев, Шерзод Ҳусанов, Сирожиддин Наимов

Терма жамоамиз Жанубий Корея мезбонлик қилган Осиё ўйинларида медаллар сифати бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган.


Қитъадаги етакчилик 2006 йилги Осиё ўйинларида ҳам давом эттирилади. Вакилларимиз Доҳа мезбонлик қилган мусобақадан 6 та (3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза) медали билан қайтишган.

Олтин: Баҳодиржон Султонов, Элшод Расулов, Рустам Саидов

Кумуш: Жасур Матчанов

Бронза: Бекзод Хидиров, Дилшод Маҳмудов

Боксчиларимиз 6 та медални терма жамоамиз делегациясига қўшиб қўйишган ва умумжамоа ҳисобида биринчи бўлганлар.


2010 йилги Гуанчжоу мезбонлик қилган Осиё Олимпиадасидан вакилларимиз 5 та медаль (1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза) билан қайтишган.

Олтин: Элшод Расулов

Кумуш: Ўктамжон Раҳмонов, Аббос Атоев

Бронза: Хуршид Тожибоев, Санжарбек Раҳмонов

Ўша йили боксчиларимиз умумжамоа ҳисобида тўртинчи поғонадан ўрин эгаллашган эди.


2014 йили Инчеон мезбонлик қилган Осиё ўйинлари ўзбекистонлик боксчилар учун энг муваффақиятсизи деб ҳисобласак бўлади. Умуман олганда, ўша Осиё ўйинлари икки йилдан кейин ўтказиладиган Рио Олимпиадаси учун «қурбон қилинган» десак адашмаймиз. Вакилларимиз 2014 йили Жанубий Кореядаги Осиё ўйинларидан 2 та кумуш ва 2 та бронза билан қайтганлар.

Кумуш: Шаҳобиддин Зоиров, Исроил Мадримов

Бронза: Ойбек Мамазулунов, Мирзоҳид Абдуллаев

Ўша Осиё ўйинларида боксчиларимиз умумжамоа ҳисобида 8-ўринни эгаллашган.



2018 йилги Осиё ўйинлари эса нафақат ўзбек бокси, балки бутун бошли ўзбек спорти тарихида ўзига хос из қолдирган. Ўша йили Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларида боксчиларимиз 7 та вазн тоифасида 7 та медаль (5 та олтин, 2 та кумуш) медалларига эга чиққанлар. Эътибор берган бўлсангиз, ҳар бир вазн тоифасида ўзбек боксчилари финалга қадар етиб борганлар.

Олтин: Жасурбек Латипов, Миразизбек Мирзаҳалилов, Иқболжон Холдоров, Бобоусмон Батуров, Исроил Мадримов

Кумуш: Ҳасанбой Дўсматов, Шунқор Абдурасулов

Боксчиларимиз Жакартадаги Осиё ўйинларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашган.


Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, ўзбек боксчилари Осиё ўйинларида умумий ҳисобда 44 та медални делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйган.

Шу жумладан:

19 та олтин

12 та кумуш

13 бронза.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг