UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0

20 авг 09:11
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Мутасаддилар эътиборида Олимпия шаҳарчаси ва унинг ҳудудида қурилаётган иншоотлар

Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари учун барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасининг бугунги кундаги ҳолати, унда қад ростлайдиган бинолардан оқилона фойдаланиш масаласи мутасаддилар диққат марказида турибди.

Кеча ушбу масалаларга бағишланган навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Учрашувни Спорт вазири Адҳам Икрамов олиб борди. Унда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Хитойнинг "CAMC Engineering" компанияси масъуллари иштирок этишди.

Суҳбат давомида Адҳам Икрамов ҳар бир объектнинг бугунги кундаги ҳолати, уларни жиҳозлашда ишлатиш кўзда тутилаётган материаллар ҳақидаги маълумот билан яқиндан танишди. Шунингдек, шаҳарча ичида қуриладиган маъмурий бино, тиббиёт маркази ва бошқа иншоотлардан Ўйинлардан сўнг қай тартибда фойдаланилиши бўйича мулоҳазалар олиб борилди.

Қолаверса, шаҳарчага ташриф буюрадиган меҳмонлар учун барча қулайликларни яратиш, уларнинг шаҳарчадан катта таассуротлар билан қайтиши учун кўнгилочар ҳудудлар ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг