UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01Аспиналл янги жанг борасида музокара кетаётганини айтди 0 19:40"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби! 0 19:25Петр Ян Дейвисон Фигейредога қарши! UFC Макао турнирининг барча натижалари битта саҳифада! 0 19:19Петр Ян ва Дейвисон Фигейредо жанги тўлиқ давом этди 0 18:32UFC Макао. Co main event жанги тўлиқ давом этди 0 17:56Муслим Салиховнинг UFC Макао турниридаги жанги биринчи раунддаёқ якунланди 0 17:25Богдан Гусковнинг собиқ рақиби Волкан Оздемир UFC Макаода жанг қилди 0 17:09Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти" 0 16:30Эдди Хирн катта жанг ваъда қилди 0 15:58Адесанья фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 15:21Билол Муҳаммад: "Ян Фигерейдуни осонлик билан мағлуб этади" 0 15:00"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти 0 14:38Париж-2024 чемпиони проф боксга ўтишини эълон қилди 0 14:15Ҳумоюн Султонов Калабурагида бош соврин учун кортга чиқади 0 13:54Prezident Kubogi. Бугун 3-турда ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз 0

28 май 17:40
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

МУТОЛАА УЧУН: Бокс тарихидаги даҳшатли қайтишлар: Муҳаммад Али, Форман, Кличко, Тайсон...

Мутолаа учун рукнимизнинг бугунги сонида боксдаги муваффақиятли қайтишларни эслаймиз.

Виталий Кличко 

33 ёшида Виталий Кличко WBC чемпиони ва ажойиб рекорд соҳиби эди. 35 ғалаба (34 нокаут) ва 2 мағлубият. У жароҳати сабабидан Крис Бёрд ва Леннокс Льюисга имкониятни бой бериб қўйган. 2005 йилда Виталий Ҳасим Раҳмон билан тўқнаш келиши керак эди, аммо жанг 4 маротаба бекор қилинган. Шундан сўнг, Кличко фаолиятини якунлашини эълон қилди. "Охирги пайтларда рақибларим билан камроқ, жароҳатларим билан кўпроқ жанг қиляпман. Мен боксдаги фаолиятимнинг чўққисида спортни тарк этишга қарор қилдим. Чемпионлик камаримни WBC қўлига топшираман", деганди ўшанда боксчи. 

Аммо орадан 4 йил ўтиб, украиналик боксчи рингга қайтди ва биринчи жангида Самуэль Питерни саккизинчи раундда нокаутга учратиб, WBC камарини қайтариб олди. Ring журнали бу жангни “йил қайтиши” деб номлади. Ўшанда Виталий 37 ёшда эди. У 41 ёшигача бокс рингида бўлди. Кличко Шеннон Бриггс, Томас Адамек ва Дерек Чисора каби даъвогарларни мағлуб этиб, камарини ҳимоя қилди. 

Тайсон Фьюри 

Дастлабки 7 йилда Фьюри мунтазам равишда рақибларини “ер тишлатиб” чемпионлик жанги томон юрди. Ортда қолган қийинчиликлардан сўнг 27 ёшида Владимир Кличко билан чемпионлик жангида уни ҳакамларнинг якдил қарори билан енгиб, 3 та камар соҳибига айланди. Реванш жанги келаси йилга режалаштирилган эди, аммо бу вақтга келиб, Тайсон 150 кг вазнга эга бўлди ва камига кокаин билан қўлга тушди. “Мен уйғонишни истамайман. Ҳар куни ўламан. Уч фарзандингиз ва бир хотинингиз бор, яшаш яхши, тўғрими?! Лекин мен яшашни хоҳламайман”, деганди ўша пайт “Лўлилар қироли”. 

Бир йиллик фалокатли ҳаётдан кейин британиялик боксчи рингга қайтиши ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади. Бунга ишониш қийин эди, бироқ ижтимой тармоқларда унинг залда шуғулланаётганлиги акс этган суратлар пайдо бўлганидан кейин кўпчилик бунга ишона бошлади. 2018 йилга келиб, Фьюри 51 кг вазн йўқотди ва 3 та "тайёргарлик" жангидан кейин WBC чемпиони Деонтей Уайлдер билан учрашди. Тайсон яхши жанг ўтказди: унинг тезлиги ва рефлекслари йўқолмаганди. Бу чиқиши орқали “фил одам” янги мухлислар орттирди. Бир йилдан сўнг фаолиятидаги энг яхши формасига кириб, Уайлдерни 7-раундда нокаутга учратиб, яна тенгсиз бўлди. 

Муҳаммад Али 

Энг машҳур қайтиш ҳикояси! 1967 йилда Али Флойд Паттерсон ва Сонни Листон устидан ғалаба қозониб, 25 ёшида кўп карра чемпион бўлган. Вьетнамда уруш бошланди ва Муҳаммад армияга чақирилди, лекин у виждон туфайли хизмат қилишдан бош тортди. “Эшитинг, мен Ветконг билан урушмаганман. Нега форма кийиб, уйимдан 10 000 мил узоқликка боришим керак? Нега Вьетнамда буғдойрангли одамларни отиб ташлашим керак? Ваҳоланки, Луисвиллдаги негрларга итдек муносабатда бўлишади”, дея армияни рад қилганди Али. 

Бутун мамлакат бўйлаб атлетика комиссиялари дарҳол Алини бокс лицензияси ва чемпионлик мақомидан маҳрум қилди ва судда ҳакамлар ҳайъати уни мажбуриятидан бўйин товлаганликда айбдор деб топди. Афсона 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, бироқ АҚШ олий судида тингловлар бўлиб ўтаётган пайтда у кўплаб университетларда бўлиб, урушга қарши ва қора танлилар ҳуқуқларини ҳимоя қилди ҳамда тингловчилардан кенг кўламли ёрдам олди. 1970 йилда Атланта атлетик қўмтаси маҳаллий қора танли сиёсатчилар ва фаолларнинг таъсири туфайли Алига бокс лицензиясини қайтариб берди. Муҳаммад уч ярим йилдан сўнг рингга қайтди ва Жерри Каррини учинчи раундда мағлуб этди. 1971 йилга келиб, Олий суд боксчини оқлади. У карьерасини давом эттирди ва ўша даврнинг энг яхшилари - Жо Фрейзер, Жорж Форман ҳамда Кен Нортон билан жанглар ўтказди.  

Жорж Форман

Форманнинг болалиги оғир ўтган. У 15 ёшида мактабни ташлаб, кўчада майда безорилик қилди. 20 ёшида эса профессионал боксчига айланди. Бир йилда 13 та ғалаба (11 нокаут) қўлга киритди. 1973 йилда Жорж мағлубиятсиз Жо Фрейзерни икки раундда 6 маротаба нокдаун ҳолатига тушириб, чемпион бўлди. Кўп ўтмай, Форман Зоир давлатида Муҳаммад Алига нокаут билан енгилиб, камарларидан мосуво бўлди. 1977 йилда у Жимми Янгга ютқазиб қўйди. Жангдан сўнг кийиниш хонасида ўзини ёмон ҳис қила бошлади. 

Америкалик боксчи фаолиятини тўхтатиб, кейинги 10 йилни кўчаларда ва черковда ваъз қилиш билан ўтказди. Кейинроқ ёшлар марказини ҳам очди. Вақт ўтиши билан ёшлар марказини сақлаб қолиш учун пул керак эди, шунинг учун Жорж 38 ёшида рингга қайтади. Аввалига у 121 кг вазнга эга эди, бироқ боксчининг зарба кучи йўқолмаганди. Вақт ўтиши билан Форман ўзининг эски формасини тиклашга эришди. Кетма-кет 24 ғалабадан кейин Жорж чемпионлик жангларида Эвандер Холифилд ва Томми Моррисонга ютқазиб қўйди. 1994 йилда эса Майкл Муррерга қарши баҳсда кучли зарбаси билан 10-раундда уни нокаутга учратиб, чемпионликни қўлга киритди. Ўшанда Жорж Форман 45 ёшда эди!

Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг