UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

09 ноя 18:03
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

МУТОЛАА ВАҚТИ: Муҳаммад Али "қирол" эканини исботлаган оқшом ёхуд ўрмонда шовқин кўтарган жанг

Бундан ярим аср олдин, 1974 йилнинг 30 октябрида ХХ асрнинг энг машҳур бокс жангларидан бири бўлиб ўтганди.

Ўшанда оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Жорж Форман афсонавий Муҳаммад Али билан баҳс олиб борганди. Али жангда яққол фаворит бўлишига қарамай, ушбу тўқнашувнинг қизиқ ўтиши кутилаётганди. Бу жанг ниҳоятда қийин шароитда ўтди. Жанг 60 000 мухлисга мўлжалланган Конго Демократик Респубикаси (ўша пайтда давлат номи Зоир эди) пойтахти Киншаса шаҳрида тонг саҳар соат 4 да ташкил этилганди.

Икки боксчининг юқори даражаси ва бутун дунё бўйлаб машҳурлиги сабабли бу жангни ташкил қилишда муаммолар юзага келганди. Ўша пайтда ҳеч ким икки қора танли спортчига катта гонорар тўлашни истамаганди, чунки бу жанг АҚШда катта шов-шув кўтармаслиги, барча сарф-ҳаражатларни қопламаслиги тахмин қилинган эди. Шунингдек, Али ўша пайтда ҳарбий хизматни рад этгани учун ҳали тўлиқ реабилитация қилинмаганди ва шу сабабли у бир неча йилга дисквалификация қилинганди.

Шунда, ўша пайтда кам танилган Дон Кинг диққат марказига чиқди. Қамоқдан чиққанидан сўнг Кинг бокс промоутери сифатида фаолият юритишга қарор қилди, гарчи бу соҳада ҳеч қандай тажрибага эга бўлмаса-да. Шунга қарамай, у Али билан мустаҳкам алоқалар ўрнатишга муваффақ бўлди ва бу имкониятни қўлдан бой бермади. У жуда ажойиб фикрни илгари сурди: агар АҚШда жангни ўтказиш имконсиз бўлса, нега боксчиларни Америка ташқарисига олиб чиқмаслик керак? Масалан, Африкага! Икки қора танли боксчи Африкада жанг қилади, у ерда бунга қизиқиш анча юқори бўлади – қитъада бундай катта бокс жанги ҳеч қачон ўтказилмаган.

Аммо бу фикр нафақат даҳшатли, балки шубҳали ҳам эди. Биринчи навбатда, Африкада бундай жанг учун керакли инфратузилма йўқ эди, иккинчидан, қитъадаги шароитлар, шу жумладан иқлим, жаҳон чемпионлиги унвони учун баҳс ўтказишни шубҳа остига қўярди. Ва учинчи масала, агар АҚШда ҳар бир боксчига 5 миллион доллар миқдорида ҳақ тўлашни топа олишмаган бўлса, қандай қилиб бундай пулларни камбағал Африкадан топиш мумкин?

Кинг деярли барча вазиятлардан чиқиш йўлини топди. Биринчи ўринда, у пул топди – бу ишда унга Конгонинг диктатор раҳбари Мобуту ёрдам берди. У промоутернинг таклифига рози бўлди: "Бундай жанг Африка тарихида ҳеч қачон ўтказилмаган ва бу табиийки, тарихга киради". Мобуту пул топди ҳамда аср жангини Конгода ўтказишни таъминлади. У ерда барча зарур инфратузилма тайёрланди – боксчилар 60 минг томошабин сиғадиган стадионда тўқнашиши керак эди.

Кинг боксчиларни Африкада жанг ўтказишга ишонтира олди, албатта, асосий масала гонорар тўловлари эди. Машғулот учун шароитларни муҳайё қилишда Кингнинг имкониятлари чекланганди. Али ва Форман Конгога олдинроқ келишга мажбур бўлишди. Аслида жанг 1974 йилнинг сентябрь ойида ўтказилиши керак эди, бироқ Форман ва Али ўша йилнинг ёзини Конгода ўтказиб, иқлимга мослашишга мажбур бўлишди. Иссиқ иқлим боксчилар учун катта жисмоний юклама берарди, айниқса бу 15 раундлик оғир вазн бокс жангига тайёрланиш бўлса.

Форман одамлар билан алоқани узиб, меҳмонхона базасида машқ қиларди. Бу идеал ҳолат эмасди, лекин бошқа имконият ҳам йўқ эди. Али бўлса бошқа тактика танлади. Рокки Балбао каби кўчада машқ қилиб, иқлимга мослашиш, маҳаллий аҳолини ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилди. Дунёнинг энг яхши боксчилари учун тренинг лагерлари албатта мураккаб бўлди, аммо иккала боксчи ҳам бунга розилик билдиришди. Қизиқарли томони шундаки, "ёзги таътил" Конгода узайиб кетди – Форман жиддий жароҳат олди, жанг октябрнинг охирига кўчирилди.

Бироқ, Киншасада ўтказилган узоқ тайёргарлик ҳам Форман ёки Али учун фойда бермади. Эҳтимол, жанг ўтказилишининг яна бир экстремал шароити ҳам рол ўйнаган бўлиши мумкин: баҳс АҚШга трансляция қилиниши учун, жанг бошланиш вақти америкаликлар учун ноқулай эди. Шунинг учун ушбу тўқнашув Африка вақти билан соат тонгги соат 4 да бўлиб ўтди.



Қочишнинг имкони йўқ эди. 60 минг конголик томошабинлар бутун тун давомида ухламай, афсонавий қарама-қаршиликни томоша қилишни интиқлиқ ила кутишди. Форман, тахмин қилганимиздек, жангнинг бошидан ҳужумга ўтди.

Муҳаммад жуда кўп ҳаракат қилди, ёш чемпион билан клинчдан қочишга ҳаракат қилди, аммо Форман бунга йўл қўймасликка интиларди. Шунда Али канатларга суяниб, ўзининг бутун вазнини унга ташлаб, кўпроқ ҳимояланишга қарор қилди. Шу тариқа ўзига қўшимча бўшлиқ яратди. Эслатиб ўтиш жоизки, Форманнинг бурчаги ҳар бир раунддан кейин канатлар етарлича тортилмаганидан шикоят қиларди, бироқ ҳакам бунга эътибор бермасди.

Жоржнинг бошланғич раундларда жангни якунлаш учун бир неча яхши имконияти бўлди. Форман кучли зарбалар берар, Алининг қийин аҳволда эканини кўриш унга янада шижоат бағишлади. Ҳар қандай бошқа боксчи аллақачон нокаутга тушган бўлар эди, аммо Муҳаммад бардош берди. Фақат бардош бериб қолмади, балки чемпионни чарчатди. Конгодаги иқлим шароитларини эслаб, унга Форманнинг катта мушак массаси ва ҳамма ҳужумларнинг кучини қўшсак, жангнинг ярмига келиб Форман туришга қийнала бошлади. Бешинчи раунддан бошлаб, Али рингда устунликни қўлга олди. Саккизинчи раундда эса у Жоржни рингга йиқитди. Чемпион ўрнидан турди, ҳакам жангни тўхтатди. Муҳаммад катта сенсация яратди, алалоқибат яна бир бор "буюк" деган лақабга ўзининг ҳақли эканини исботлади. Ўз навбатида, жанг ҳамда унинг атрофидаги барча воқеалар бутун дунё бокс тарихига абадий киритилди.

Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг