UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0

28 апр 13:19
Янгиликлар

Теннис

Mutua Madrid Open. Даниил Медведев 1/8 финалга чиқди

Испания пойтахти Мадрид шаҳрида теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи турнир давом этмоқда.

Дунёнинг 10-ракеткаси Даниил Медведев учинчи даврада ATP рейтингида 126-поғонада бораётган аргентиналик Хуан Мануэль Серундолони ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/2, 6/2. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. 

Олтмиш икки дақиқа давом этган баҳсда иккала теннисчи ҳам 2 тадан эйс зарбасини амалга оширган. Брейклар бўйича мутлақ устунлик Медведев томонида бўлди - 4:0. Энди у Mutua Madrid Open турнири 1/8 финалида Брэндон Накашимага қарши кортга чиқади. Келиб чиқиши япониялик, ҳозирда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Накашима учинчи босқичда италиялик Флавио Коболлини 7/5, 6/3 ҳисобида мағлуб этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг