UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Баҳодир Жалоловни жангга чорлашди 0 18:54Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 18:06Ислам Махачев Йен Гэррига қарши жангдаги асосий мақсадини айтди 0 17:27Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Корея Республикаси билан ўйнайди 0 16:49"Энди камарнинг янги эгаси бўлади". Гэрри — Махачев билан жанг ҳақида 0 16:18"Махачев Гэррига нокаут билан ютқазади" - Конор Макгрегор 0 15:40"Ислам Гэрри билан тик туриб жанг қилса ҳам хавотир олмайман" - Махачевнинг мураббийи 0 15:18“Манчестер Юнайтед” трансфер ойнаси ёпилгунга қадар яна иккита шов-шувли харидни амалга оширмоқчи 0 14:48Дана Уайт Хабиб Нурмагомедов ҳақида: "Агар у шундай қилганида, барча даврларнинг энг буюк жангчиси бўларди" 0 14:23"Унинг нима деяётганини тушунмадим". Махачев UFC 330 олдидан Гарри ҳақида ҳазил қилди 0 13:54Таэквондочиларимиз катта таркибда WТ Президенти кубогида қатнашишади 0 13:28Рейндерснинг "Ал Қодисия"даги маоши маълум 0 12:59Махачев Гэррини энг хавфли рақиб деб ҳисобламайди 0 12:31UFC 330 турнирининг тўлиқ карди: Ислам Махачев – Йен Мачадо Гэрри 0 12:03Махачев Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида гапирди 0

06 янв 14:37
Янгиликлар

Теннис

Мюллер фаолиятидаги илк совринга Гонконгда эга чиқди

Дунёнинг 67-ракеткаси бўлиб келган Александр Мюллер Гонконгдаги ATP 250 тоифасига кирувчи турнир чемпионига айланди.

Франциялик теннисчи ҳал қилувчи финал баҳсида ATP рейтингида 106-поғонада бораётган япониялик Кеи Нишикорини уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 2/6, 6/1, 6/3. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. 

Бир юз тўрт дақиқа давом этган финалда Мюллер 4, Нишикори 6 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам 2 тадан брейкка эга бўлган. 1 февраль куни 28 ёшга тўладиган Мюллер фаолиятидаги илк совринни қўлга киритди. 

Bank of China Hong Kong Tennis Open турниридаги муваффақиятли иштирок Мюллерга 250 рейтинг очкоси ва 103,455 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули келтирди. Нишикори эса бир ҳафталик меҳнатидан 165 очко ҳамда $60,350 ишлаб олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг