UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

10 фев 12:28
Янгиликлар

Оғир атлетика

Набиева Халқаро бирдамлик мусобақасида жамоамизнинг илк медалини қўлга киритди

Тошкентда оғир атлетика бўйича Халқаро бирдамлик мусобақаси давом этмоқда.

Эътиборлиси, мусобақанинг биринчи кун беллашувидаёқ терма жамоамиз ўзининг дастлабки медалига сазовор бўлди. 

Аёллар ўртасида -55 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муаттар Набиева мусобақада 3 та кумуш медални қўлга киритди. Вакиламиз даст кўтаришда 89 кг, силтаб кўтаришда эса 111 килограмм натижа қайд этди. Ҳар бир йўналишда Набиевадан 1 килограммдан юқори кўрсаткичга эга бўлган нигериялик атлет олтин медалларга эгалик қилди.

Шу тариқа вакиламиз Токио Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколарига ҳам эга бўлмоқда.

Оғир атлетика бўйича Халқаро бирдамлик мусобақаси.
Аёллар, -55 кг
1. Адижат Оларинойе (Нигерия) – 202 кг (90 кг + 112 кг)
2. Муаттар Набиева (Ўзбекистон) – 200 кг (89 кг + 111)
3. Кристина Шерметова (Туркманистон) – 195 кг (85 кг + 110 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг