17 окт 14:05
Янгиликлар
Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими?
Накамуранинг ўзи эса бу тахминларни ҳазил билан рад этди.
"Мен унинг жамоасида эмасман. Фақат 2.Ke2 юриши бўйича бироз маслаҳат беряпман", — деди у.
2.Ke2 шахматда "Bongclaud" номи билан машҳур ноодатий дебютга тегишли. Унда оқ шоҳ ўйиннинг дастлабки юришларидаёқ олдинга чиқади ва рокировка имкониятидан маҳрум бўлади. Ушбу вариант профессионал шахматда асосан ҳазил тариқасида қўлланади. Накамура ҳазилини давом эттириб, бу юришни илгари Магнус Карлсенга қарши жаҳон чемпионати учун "тайёрлагани", энди эса ўша тажрибани Синдаров билан бўлишаётганини айтди.
У Магнус Карлсен ҳам Гукешга 2.Ke2 юриши бўйича маслаҳат бераётган бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.
"Кўрамиз, Синдаровми ёки Гукешми — 2.Ke2 юришини ким яхшироқ қўллар экан", — деди Накамура.
Ҳозирча Хикару Накамуранинг Жавоҳир Синдаровнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлик жамоасига қўшилгани расман тасдиқланмаган.
Фикрлар