UZ

Сўнгги янгиликлар

10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0

07 июн 12:49
Янгиликлар

Футбол

Наманганда бўлиб турган Таиланд терма жамоасида овқатланиш билан муаммолар юзага келгани маълум қилинди

Наманган шаҳри 8-14 июнь кунлари Осиё кубоги-2023 саралаш босқичига мезбонлик қилади.

Осиё кубоги саралаш ўйинларининг айнан Наманганда ўтказилиши бу ушбу вилоят мухлислари учун ажойиб совға бўлди. Наманганлик мухлислар Ўзбекистон миллий терма жамоасининг расмий ўйинларини стадиондан туриб томоша қилишлари мумкин бўлади. Бу ажойиб.

Бироқ хорижий нашрларда ушбу саралаш босқичидаги ташкилотчилик масаласига нисбатан эътирозлар пайдо бўлди. Хусусан, Goal.com нашрининг ёзишича, Таиланд терма жамоаси Наманганда овқатланиш билан муаммоларга дуч келган:

Меҳмон жамоанинг билдиришича, Намангандаги меҳмонхона тақдим этган таомларнинг деярли барчасида ёғ мавжуд. Хаттоки, Шарқий Осиё вакиллари севиб имтеъмол қиладиган гуруч маҳсулоти ҳам Ўзбекистонда ёғда қовурилади. Бу эса соғлом овқатланиш қоидаларига тўғри келмайди. Таиландлик футболчилар эса бундай овқатларни истеъмол қила олишмаган.  Шу сабаб ҳам, жамоа менеджери Намангандан корейс ва япон таомларини ўйинчилар учун буюртма қилишга мажбур бўлган. Кейинроқ эса жамоа учун Тошкент шаҳридан Наманганга Таиланд таомларини ҳам буюртма қилган. Йўлга эса тўрт соат вақт сарфланиши қўшимча қилинган. Goal нашри берган хабарда ушбу жараён саралаш босқичи якунига қадар давом этиши айтилган.

Шу ўринда бир неча саволлар туғилиши аниқ: Мусобақа ташкилотчилари меҳмон жамоаларнинг овқатланиш маъданияти ва ҳаёт тарзидан бехабар бўлишганми? Нега бошқа терма жамоалар бирламчи эҳтиёж бўлган овқат учун сарсон бўлишлари керак? Меҳмонхонада рақиб терма жамоаларига мақул келадиган таjмлар тайёрлашнинг иложи йўқми? 

Гуруҳимиздаги уччала жамоанинг (Таиланд, Малдив ва Шри-Ланка) ҳам овқатланиш маданияти ўзаро ўхшаш. Яьни Таиланд жамоасида кузатилаётган муаммо бошқа терма жамоаларда ҳам кузатилаётган бўлиши мумкин. Саралаш босқичи ташкилотчилари барча жамоаларга қулай ва тенг шароит яратиб беришлари лозим. Акс ҳолда, бу рақиб жамоаларнинг эътирозига сабаб бўлиши мумкин. Таиланд терма жамоасида кузатилган ҳолатнинг хорижий нашрларда кўтарилиши эса Ўзбекистон имиджи учун ёмон таъсир ўтказиши аниқ. Албатта, терма жамоа ўйинларини Наманганда ўтказиш жуда яхши ғоя. Аммо футбол фақатгина майдондаги ўйиндан, мухлислардан иборат эмас. Мусобақа мезбони сифатида биз барча терма жамоаларга тенг шароит яратиб беришимиз лозим. Айниқса, шу гуруҳда айнан ўз терма жамоамиз кураш олиб бораётган вазиятда.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
07 июн 13:14:30
Fahritdin Tashkenbaev
Билдирилган фикрлар нотугри!!! Бизнинг ошпазлар тайёрлаган таомлар ёкмаса , ана узларини ошпазларини олиб келишсин. Бизнинг ошпазлар таиландча овкатлар пиширишга мажбур эмас!! Не обязаны!!! Масалан бизни терма Таиландга бориб бизга куй думбали , сарик сабзидан тайёрланган ош беринглар, кази-карта беринглар дейишга хакки йук, тугрими!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг