UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

18 сен 17:49
Янгиликлар

Бошқалар

Наманганда Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари кутиб олинди

14-15 сентябр кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида самбо бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатда 13 давлатдан ташриф буюрган спортчилар ўзаро беллашишди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида иштирок этган Наманган шаҳридаги 1-БЎСМ тарбияланувчилари Жавоҳир Ибрагимов ва Абдулло Абдурашидовлар Жаҳон чемпионлигини қўлга киритишди. Асадбек Иномов ва Аброр Маҳмуджоновлар кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Обидхон Абдураҳманов бронза медали соҳибига айланди.

Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари Шермуҳаммад Муҳаммаджонов ва Асадулло Муҳаммаджоновлар бронза медалини қўлга киритишди. 

Бугун Наманган шаҳар 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида чемпион ва совриндорларни тантанали равишда кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда спортчиларнинг ота-оналари, устозлари ва спорт мактаби тарбияланувчилари иштирок этди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг