UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

31 мар 21:01
Янгиликлар

Велоспорт

Наманганда "Велосипедда сайр куни" ўтказилди

Мамлакатимизда ўтказилаётган навбатдаги соғломлаштириш тадбирларида наманганликлар ҳам фаол иштирок этди.

Шаҳар ва барча туманларидаги ўйингоҳ ва хиёбонлар соғлом турмуш тарзи тарғиботи марказига айланди. Жумладан, Наманган халқаро аэропортига элтувчи кенг ва равон йўл эрталабданоқ етти ёшдан етмиш ёшгача соғлиқни сақлаш, халқ таълими, мактабгача таълим ходимлари, жамоат ташкилотлари ва ёшлар вакилларидан иборат юзлаб ҳаваскор велоспортчилар билан гавжум бўлди. 

– Ёши улуғлар бардамлиги ва тетиклигини таъминлашда велоспортнинг аҳамияти катта, – дейди “Нуроний” жамғармаси қошидаги спорт тўгараги аъзоси Аббосхон ота Насриддинов. – Узоқ умр кўраман, соғлом ва бақувват бўламан деган отахон ва онахонларимиз велосипедда сайр қилишни мунтазам йўлга қўйишлари лозим. 

Қизиқарли оммавий тадбир босқичма-босқич амалга оширилди. Дастлаб кекса авлод вакиллари, кейин эса велосипедчи хотин-қизларга старт берилди. Айниқса, сон жиҳатдан кўпроқ бўлгани учун эркаклар ўртасидаги мусобақа қизғин кечди. 

Мусобақаларга вилоят велоспортчилар жамоаси вакиллари ҳакамлик қилди. 

– “Велосипедда сайр куни” соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган бошқа турли кўнгилочар тадбирларни ҳам қамраб олди, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Ғозиев. – Айниқса, “Саломатлик майдончалари” ва “Соғлом овқатланиш ярмаркалари”даги кўргазмалар, мутахассислар томонидан олиб борилган “Соғлом турмуш тарзи асослари” ва “Жисмоний фаолликнинг инсон организмига таъсири” мавзуларидаги суҳбатлар барчага манзур бўлди. 

Тадбир якуни бўйича энг фаол кекса иштирокчилар, энг ёш қатнашчилар, эркаклар ва аёллар ўртасида алоҳида маҳорат кўрсатган велосипедчилар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг диплом ва ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг