UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0

25 мар 19:31
Янгиликлар

Велоспорт

Наманганда велотрек бўйича халқаро турнир бошланди

Наманганда велотрек бўйича “Silk Road Namangan” халқаро мусобақасига старт берилди.

 2 апрелга қадар давом этадиган баҳсларда ҳамюртларимиздан ташқари Буюк Британия, Эрон, Қозоғистон, Гонконг, Қувайт, Россия, Тожикистон, Туркманистон каби мамлакатлардан ташриф буюрган 120 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.

Мусобақанинг биринчи кунида тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев иштирок этиб, бу каби турнирларнинг ташкил этилиши Республикамиз бўйлаб соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтиришда катта ёрдам бериши ҳақида алоҳида тўхталишди.

Мусобақа эркаклар ва ёллар ўртасида яккалик ҳамда жамоавий дастурларда ўтказилади. Унда юртимиз шарафини Дмитрий Бочаров, Данил Евдокимов, Алексей Фомовский, Эдем Эминовлардан иборат эркаклар ҳамда София Каримова, Маргарита Мисюрина, Мадина Қаҳҳорова, Нафосат Қўзиевалардан ташкил топган аёллар жамоалари, шунингдек, яна асосий жамоага захира сифатида тайёрлаб келинаётган кўплаб ёш спортчилар ҳимоя қилишади.

Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг маълум қилишича, ушбу турнирда ғолиб бўлган спортчилар Париж-2024 Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини қўлга киритиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг