UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

22 авг 20:14
Янгиликлар

Бошқалар

Наманганлик ўсмирлар Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлишди

16-21 август кунлари баскетбол бўйича 2007 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида “Олимпия умидлари” Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатда жами саккизта жамоа 2 гуруҳга бўлинган холада баҳсларга киришишди.

Жамоалар гуруҳларга қуйидагича тақсимланишди:

А груҳи

Наманган вилояти,

Қорақалпоғистон,

Андижон вилояти ,

Тошкент шаҳар 2-БЎСМ,

Б груҳи

Самарқанд вилояти,

Навоий вилояти,

Тошкент шаҳар СЎ ва ЕАИБЎСМ ,

Тошкент вилояти.

Жамоалар гуруҳда 3 тадан ўйин ўтказган ҳолда энг яхши натижа қайд этганлар ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Ярим финалда Тошкент шаҳар спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби (СЎ ва ЕАИБЎСМ) жамоаси Қорақалпоғистон ўсмирларини 36-22 ҳисобида мағлубиятга учратиб финалга йўл олди.

Иккинчи ярим финал баҳсида эса наманганлик баскетболчилар 33-24 ҳисобида Самарқанд вилояти жамоасини мағлубиятга учратган ҳолда финалга чиқишди.

Финалда эса Тошкент шаҳри ҳамда Наманган вилоятидан келган ёш спортчилар баҳс олиб боришди. Муросасиз ва қизғин кечган финал ўйинида 35-31 ҳисоби билан наманганликларнинг қўли баланд келди.

Учинчи ўрин учун кечган Самарқанд ҳамда Қорақалпоғистон жамоалари ўртасидаги баҳсда 17-15 ҳисоби билан самарқандлик ёшлар учинчи ўринни қўлга киритишди.

Шу тариқа Наманган вилояти жамоаси “Олимпия умидлари” Ўзбекистон чемпионатида тенгсиз деб топилишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг